Sayt test rejimida ishlamoqda

Худаярова Севара Муратбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Сурункали буйрак касаллигида энцефалопатиянинг клиник ва неврологик хусусиятлари ва патогенези масалалари”, 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1187.
Илмий раҳбар:Рахматуллаева Гульнара Кутбитдиновна, тиббиёт фанлари   доктори,  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Бабажанова Замира Хикматовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендиярова номли Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги сабабли келиб чиқувчи энцефалопатиянинг клиник, неврологик хусусиятлари ва ривожланиш патогенезини таҳлиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сурункали буйрак касаллигида ўткир ва сурункали энцефалопатия ҳолати ўткир цереброваскуляр асоратларга шаклланиши аниқланган;  
сурункали буйрак касаллигида ўткир ва сурункали энцефалопатияни оғирлаштирувчи омил сифатида когнитив ва хавотир-депрессив ўзгаришлар мавжудлиги исботланган; 
илк бор, сурункали буйрак касаллигида когнитив ўзгаришлар билан кечувчи энцефалопатия ва қондаги цистатин C миқдори орасида тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги кальций, фосфор ва паратиреоид гормон миқдорининг ўзгариши орқали мия томирлари кальцификациясига олиб келиши асосланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак касаллиги сабабли келиб чиқувчи энцефалопатиянинг клиник, неврологик хусусиятлари ва ривожланиш патогенезини таҳлиллаш натижалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
сурункали буйрак касаллигида асаб тизимининг шикастланишини клиник ташхислаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Сурункали буйрак касаллигида асаб тизимининг шикастланишини клиник ташхислаш усули" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н–р/30-сон маълумотномаси) ва "Сурункали буйрак касаллигида асаб тизимининг шикастланишини лаборатор ва инструментал ташхислаш усули" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 1н–р/484-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномалар тасдиқланган. Натижада  сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларнинг клиник, неврологик, нейропсихологик, лаборатор ва инструментал текширув натижалари батафсил ёритилган ҳамда касалликни эрта ташхислаш, асоратларни олдиндан башоратлаш, ўз вақтида профилактик ва даво муолажаларини қўллаш, бевақт ўлимнинг олдини олишга эришиш имкони яратилган; 
сурункали буйрак касаллиги сабабли келиб чиқувчи неврологик асоратлар, уларнинг ривожланиш патогенезини ўрганиш бўйича олинган илмий натижа соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан, кўп тармоқли Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ва 7-сон шаҳар клиник касалхонасида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 сентябрдаги 8н–з/486-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали буйрак касаллигида, ривожланадиган бош миянинг шикастланишларини ташхислашни яхшилаш, касалликнинг кечиши ва оқибатларини белгилаш, асоратларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни оптималлаштириш, шунингдек, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish