Sayt test rejimida ishlamoqda

Косимова Шахноза Жабборкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маккажўхори дурагайларининг асосий екинда дон, такрорий екинда силос масса ҳосилдорлигига туп қалинликларининг таъсири (Самарқанд вилояти мисолида)”, 06.01.08 –Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4 PhD/.Qx.167.
Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Aбдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Махматмуродов Aлишер Улмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти шароитида асосий ва такрорий екиладиган маккажўхори дурагайларидан юқори дон ва силос масса ҳосили олишни таъминлайдиган мақбул екиш меъёри ва туп қалинлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти суғориладиган ўтлоқи тупроқлар шароитида илк бор маккажўхорининг ўртапишар ва ертапишар дурагайларини дон учун асосий екинда мақбул екиш меъёрлари, туп қалинлиги екилиш мақсади инобатга олинган ҳолда аниқланган;
ўрганилган технологик усулларнинг ўсимликнинг ўсиш динамикаси, сўта структураси, барг юзаси, фотосинтетик потенсиал, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, екинзорни бегона ўтлар билан ифлосланиши, илдиз массаларига ижобий таъсири аниқланган;
анғизга екилган маккажўхорининг ерта ва ўртапишар дурагайларининг ўсиши, ривожланиши, силос масса ҳосилдорлиги, озуқа бирлигининг, ҳазмланадиган протеиннинг чиқими аниқланган;
асосий ва анғизга екилган маккажўхори дурагайларининг йетиштириш технологиясини екиш меъёрлари хамда туп қалинлигини мақбуллаштириш орқали ҳосилдорликни ҳамда, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини яхшиланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида асосий ва такрорий екин сифатида маккажўхорини екиш меъёрларини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
Илмий тадқиқот иши натижалари юзасидан “Самарқанд вилояти шароитида асосий ва такрорий екилган маккажўхори дурагайларидан юқори дон ва силос масса етиштириш” мавзусида тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3739-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликлари учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида маккажўхори дурагайларини асосий ва такрорий екин учун екиш меъёрларини мақбуллаштирилиши орқали етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари Булунғур, Жомбой ва Тайлоқ туманларидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жами 104 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3739-сонли маълумотномаси). Мазкур технологиянинг жорий қилиниши натижасида ўртача Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайидан 80,1 с/га ва Қорасув 350 AМВ дурагайидан еса 67,8 с/га дон ҳосили олинган анғизда екилганда Ўзбекистон 601 ЕСВ дурагайидан 47,1 т/га ва Қорасув 350 AМВ дурагайидан еса 39,2 т/га силос масса олишга еришилган. 
Маккажўхорининг ишлаб чиқилган екиш схемалари Самарқанд вилояти Булунғур, Жомбой ва Тайлоқ туманларидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3739-сонли маълумотномаси). Натижада 1 гектар майдондан 7500000 сўмгача соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 66 % гача ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish