Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаев Санжарбек Зафарбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шаҳар ҳудудига ажратилишида ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Qx644.
Илмий раҳбар: Тураев Рухиддин Aмирқулович, техника фанлри доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат аграр университети, PhD.05/04.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Инамов Aзиз Низамович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Географик ахборот технологиялари ва замонавий геодезик қурилмаларидан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шаҳар ҳудудига ажратилишида ер тузиш лойиҳаларини, илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, геоахборот тизимларидан фойдаланиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шаҳар ҳудудига ажратилиши жараёнида турли хил объект ва субъектларнинг векторли мавзули қатламини ҳисобга олиш асосланган;
шаҳар ҳудудига ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни онлайн тақдим етадиган механизм ишлаб чиқилган;
шаҳар ҳудудига ўтган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар електрон рақамли хариталарини яратиш жараёнида дифференсиал сунъий йўлдош геодезик тармоқлари ва қурилмаларидан фойдаланиш афзаллиги илмий асосланган;
ер тузиш лойиҳа ишларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш режаси > Стонех Р7 ГПС / Чcкаw И-70 ГНСС > топографик харитасини яратиш > AрcГИС дастури (векторизация ишлари) > AрcГИС дастури > “Ландсcапинг десигн” онлайн платформа механизми асосида қишлоқ хўжалиги ерларини шаҳар ҳудудига ажратиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шаҳар ҳудудига ажратилишида ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шаҳар ҳудудига ажратилишида инфратузилмани инобатга олган ҳолда, AрcГИС дастури оверлай тизими асосида ер турларини ажратиш алгоритми ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 сентябрдаги 04/30-04/6239-сонли маълумотномаси). Натижада, AрcГИС дастури оверлай тизими алгоритми асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шаҳар ҳудудидаги барча инфратузилмани ҳисобга олган ҳолда ер турларини ажратиш имконини берган;
қишлоқ ва шаҳар ҳудудининг хўжаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси асосида рақамли геомаълумотлар базаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 сентябрдаги 04/30-04/6239-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу геомаълумотлар базасида Тошкент шаҳар ҳудудига ўтган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, барча ердан фойдаланувчилар ҳужжатлар тизимини рақамлаштиришга еришилган ва шаффоф механизм яратилган, шунингдек, шаҳар ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерлари контур чегараларини белгилаш, реал вақтдаги майдонлари, қишлоқ хўжалиги екинлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва ундан очиқ фойдаланиш имконини берган.
Ер тузиш лойиҳалари ва замонавий инновацион технологиялар асосида “Ландсcапинг десигн” номли онлайн платформаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 сентябрдаги 04/30-04/6239-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур платформадан фойдаланиб дифференсиал сунъий йўлдош геодезик тармоқларига боғланган ҳолда шаҳарсозликни ривожлантириш учун шаҳар ҳудудига ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish