Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаматов Сохибжон Абдусаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсимлик хомашёлари асосида озуқа оқсилини тайёрлашнинг микробиологик технологияси», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В298.
Илмий раҳбар: Давранов Қахрамон, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Хўжамшукуров Нортажи Абдихалиқович, биология фанлари доктори, профессор;  Кутлиева Гузал Джуманязовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик чиқиндиларини парчаловчи ферментлар биосинтез қилувчи фаол микромицет штаммларини ажратиб олиш, танлаб олинган штаммлар ёрдамида амарант ўсимлиги биомассасига комплекс ишлов бериш орқали, оқсилга бой бўлган озуқа махсулотларини тайёрлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли табиий манбалардан ажратиб олинган изолятлари целлюлаза ферментларини синтезловчи, фаол штаммлар скрининг қилинган ҳамда  маҳаллий Тrichoderma harzianum THNUU-1 (857) штамми танлаб олинган,  классик микологик ҳамда замонавий молекуляр биологик усуллар ёрдамида идентификация қилинган;  
илк бор Тrichoderma harzianum THNUU-1 (857) 2% амарант сомони сақлаган Мандельс озуқа муҳитида чуқурликда ўстирилганда 72 соатда эндо-1,4-β-глюканаза (6.68 бирлик/мл), экзо-1,4-β-глюканаза (2.89 бирлик/мл), β-глюказидаза (2.41 бирлик/мл) дан иборат бўлган целлюлаза комплексини синтез қилиши аниқланган; 
Тrichoderma harzianum THNUU-1 (857) штамми амарант ўсимлиги чиқиндиларидан тайёрланган озуқа қўшимчасининг таркибини алмашинмайдиган аминокислоталар миқдорини 41.5% га, бунда: фенилаланин – 43,9 мг/гр, лейцин – 52,8 мг/гр, метионин 52,7 мг/гр ва изолейцин 45,8 мг/гр га бойитиши аниқланган;
илк бор амарант ўсимлиги биомассасини Тrichoderma harzianum THNUU-1 (857) штамми ёрдамида чиқиндиларсиз биоконверсия қилиш шароитлари ишлаб чиқилган ва экологик тоза, безарар озуқага қўшимча сифатида чорва моллари ва паррандаларнинг озуқасини ҳазм бўлишига ёрдам берувчи озуқа қўшимчаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тrichoderma harzianum THNUU-1 (857) штамми асосида оқсилга бой озуқага қўшимча сифатида қишлоқ хўжалигига жорий этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
целлюлоза тутувчи хомашёларни ферментатив гидролизлаш йўли билан олинган озуқавий қўшимчалар Қашқадарё вилояти “Парранда инвести” ва “Зотли парранда”, Хоразм вилояти “Гандимён паррандачилик”, “Ойбек Бахром”, “Исо Муслим”, “Урганч уруғи”, Жиззах вилояти “Бўстон парранда” ва “Zarbdor eco products” фермер хўжаликларидаги паррандалар учун бериладиган озуқага қўшимча сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 29 июндаги 02/23-1135-сон маълумотномаси). Натижада, паррандачилик хўжаликларида бройлер жўжаларнинг ҳаётчанлиги ва вазнини 11-12% га ошириш имконини берган;
целлюлоза парчаловчи ва ферментатив гидролизланган озуқавий қўшимчалар Жиззах вилояти “Шавкат Авлиёқул ўғли”, Андижон вилояти “Бахт имкон ривож чорваси”, Қашқадарё вилояти “Қизил чўл асил чорва” ва “Жумаев Умир чорваси” фермер хўжаликларида қорамолларнинг озуқасига қўшимча сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил  29 июндаги 02/23-1135-сон маълумотномаси). Натижада, соғин сигирларда сут миқдори 18-20% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish