Sayt test rejimida ishlamoqda

Охунов Фаррухжон Абдуқахоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ҳудудларда ерости сувлари режимини ўрганишнинг илмий услубий асослари (Қарши чўли мисолида)», 04.00.04 - Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/GM84.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва муҳандислик-геологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иргашев Юлдашбай, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Агзамова Инобат Абдувахидовна, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориш ишларини ерости сувлари ҳолатига ва аэрация зонаси жинсларига таъсирини ҳамда гидрогеологик ва мелиоратив гидрогеологик шароитлар ўзгаришини замонавий ҳолатини илғор технологияларни қўллаган ҳолда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қарши чўлининг суғориладиган майдонларидан тузларнинг ювилиши ва уларни шимоли-ғарб ҳудудларида тўпланишидан ҳосил бўлган шўрланиш баҳоланган ва илғор технологиялар асосида тузларни давомли ювилиши асосланган;
суғоришга ишлатилаётган сувлар ҳудуддаги мавжуд грунт сувларининг чучуклашишига олиб келиши ва атрофдан сизиб келаётган шўр сувлар оқимига гидродинамик тўсиқ вазифасини ўтаётганлиги аниқланган;
моделлаштириш асосида ерости сувлари сатҳининг кўтарилишидан аэрация зонасида юзага келган муҳим геокимёвий ўзгаришлар баҳоланган;
чўлнинг юқори ҳудудларидан ювилган тузлар Қашқадарё дарёсини ўрта оқимига қўшилишидан, дарё сувининг суғориладиган ерларни шўрлантирувчи манбага айланиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган ҳудудларда ерости сувлари режимини ўрганишнинг илмий-услубий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чўлнинг юқори ҳудудларидан ювилган тузлар Қашқадарё дарёсини ўрта оқимига қўшилиши ҳамда дарё сувини суғориладиган ерларни шўрлантирувчи манба сифатида асосланганлиги «Қашқадарё гидрогеология станцияси»нинг ерости сувларини мониторингини юритиш фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 20 октябрдаги 04-4946-сон маълумотномаси). Натижада, ерости сувлари мониторингини самарали олиб бориш ва янги бурғиланадиган кузатув қудуқларини оптимал жойлаштиришга имкон яратган;
чўл ҳудудидан тузларнинг ювилиши ва уларни пастқам жойларга тўпланишидан ҳосил бўлган шўрланишни аниқлаш услуби «Қашқадарё гидрогеология станцияси»нинг амалий-тадқиқот ишларига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 20 октябрдаги 04-4946-сон маълумотномаси). Натижада, ерости сувларининг ётиш чуқурлиги, минераллашуви даражаси ва тури суғориш режими ҳамда ҳудуднинг дренажланиши билан баҳоланадиган ерларнинг барқарор, қулай мелиоратив ҳолатини сақлаб қолиш учун зарур чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш имконини берган;
суғоришга ишлатилаётган сувлар ҳудуддаги мавжуд грунт сувларининг чучуклашишига олиб келиши, атрофдан сизиб келаётган шўр сувлар оқимига гидродинамик тўсиқ сифатида аниқланганлиги «Қашқадарё гидрогеология станцияси»нинг фаолиятига татбиқ этилган (Давлат геология қўмитасининг 2022 йил 20 октябрдаги 04-4946-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолини сув таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган гидрогеологик қидирув ишларини самарали режалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish