Sayt test rejimida ishlamoqda

Петросян Неля Валерьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион педагогик технологиялар орқали тил йўналишидаги олий ўқув юртлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш ”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped 2741.
Илмий раҳбар: Ашуров Шаҳобиддин Саидович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.FiL/Ped.83.01. 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Г.Т.Махкамова; педагогика фанлари доктори, профессор Д.У.Хашимова.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филологик олий ўқув юртлари талабаларида танқидий фикрлашни ривожлантириш учун инновацион педагогик технологияларни аутент материаллар воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
танқидий фикрлашни ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларига асосланган маълумотлардан фойдаланган ҳолда инглиз тилини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришда дидактик топшириқларга асосланган аутентик материаллардан фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
лингвистик олий ўқув юртлари ўқув жараёнида танқидий фикрлашнинг замонавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган имкониятини ривожлантиришга нисбатан технологик ёндашувдан спектрли фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари орқали талабаларнинг мантиқий ва аналитик тафаккурини шакллантиришга қаратилган дидактик таъминот такомиллаштирилган;
тузилиши ҳамда структураси жиҳатидан журнал мақолалари, видео материаллар луғатидан фойдаланиш самарадорлиги ва танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг рационаллиги жиҳатлари билан фарқ қилувчи «дедукция» педагогик технологиясининг мазмуни ўқув фаолиятини маҳсулдор ташкиллаштиришнинг табақалаштириш аспекти нуқтаи назаридан  асосланган;
танқидий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган самарали вазифалар тизимини аутентик материаллар ёрдамида шакллантириш асосида инновацион педагогик технологиялар воситасида таълимни индивидуаллаштириш ва дифференциаллаштиришнинг дидактик тамойилларини такомиллаштиришга қаратилган “дедукция” янги педагогик технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лингвистик олий ўқув юртлари талабаларининг танқидий фикрлашини инновацион педагогик технологиялар воситасида ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
танқидий фикрлашни ривожлантиришда филологик олий ўқув юртлари талабаларининг имкониятлари, қобилиятлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб оммавий ахборот воситаларига асосланган ҳолда инглиз тилини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришда аутентик материаллардан фойдаланиш самарадорлигига оид илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ОТ-Атех-2018-519-рақамли «Компьютер имитацион моделлари асосидаги виртуал ресурсларни Web-иловасини дастурий таъминотини яратиш» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 2 февралдаги 344 30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситаларининг асл матнлари асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш учун ўқув материаллари ишлаб чиқилишига эришилган;
лингвистик олий ўқув юртлари ўқув жараёнида танқидий фикрлашни ривожлантиришга нисбатан технологик ёндашувдан фойдаланишнинг услубий ҳамда педагогик шарт-шароитлари тизимини асослаш орқали талабаларнинг мантиқий ва аналитик тафаккурини шакллантиришга қаратилган дидактик таъминотга оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHEIMEP: Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 26 февралдаги 346 30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лингвистик олий ўқув юртлари талабаларига танқидий фикрлашни ўқитиш методикаси такомиллаштирилишга эришилган;
тузилиши хамда структураси жиҳатидан журнал мақолалари, видео материаллар луғатидан фойдаланиш самарадорлиги ва танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг рационаллиги нуқтаи назаридан фарқ қилувчи «дедукция» педагогик технологиясининг мазмунига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг И-204-4-5 «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 26 февралдаги 345 30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада чет тили таълими сифатини ошириш, чет тили ўқитувчиларининг инновацион фаолиятини ислоҳ қилиш мақсадида танқидий фикрлашга ўргатишнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish