Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Хабибулло Хикматулла ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат молиясини ислоҳ этиш жараёнида ташаббусли бюджетлаштириш истиқболлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2075.
Илмий раҳбар: Пулатов Дилшод Хақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усманов Қахрамон Акбаралиевич (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет маблағларини бир қисмини фуқаролар иштирокида сарфланиши механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
танловда ғолиб деб топилган таклифнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилган маблағлар миқдори ишчи комиссия томонидан аниқланган дастлабки миқдордан ошишига йўл қўйилмаслиги талабини киритиш орқали юзага келиши мумкин бўлган тафовут ҳамда қўшимча маблағ ажратилмаслиги оқибатида илгари сурилган лойиҳалар ижросининг тўлиқ ҳажмда таъминланмай қолишининг олдини олиш таклифи асосланган;
“Ташаббусли бюджет” жараёнларида таклифлар ғолиб деб топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган овоз сонига эга бўлиши лозимлиги талабини ўрнатиш орқали ижтимоий нафлилиги паст бўлган лойиҳаларни молиялаштирилишининг олдини олиш таклифи асосланган;
фуқаролардан келиб тушаётган таклифларни модерациядан (кўриб чиқиб қабул қилиш ёки рад этиш) ўтказиш жараёни учун белгиланган вақтни икки баравар ошириш орқали уларнинг ижросини тўлиқ ва сифатли таъминланиши ҳамда фуқаролар билан бевосита ишлаган ҳолда тушунмовчилик ва камчиликларнинг олдини олишга эришиш асосланган;
овоз бериш жараёнини такомиллаштириш мақсадида амалдаги қоғоз шаклдаги бюллетенлардан фойдаланиш тартиби ўрнига “Ахборот порталида қисқа СМС-хабарнома орқали овоз бериш тизимини йўлга қўйиш”ни жорий этиш орқали мазкур жараённинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат молиясини ислоҳ этиш жараёнида ташаббусли бюджетлаштириш механизмини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлари асосида:
лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағ тегишли туман (шаҳар) “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги мавжуд ёки келгусида келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги КҚ-377-IV-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 11 августдаги 03/03-32/1849-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ғолиб деб топилганидан сўнг унинг лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб якуний қийматга аниқлик киритилганда дастлабки қийматга нисбатан тафовут юзага келиш ҳолати бартараф этилди ҳамда қўшимча талаб этиладиган маблағ миқдори сезиларли даражада кўп бўлган ҳолларда, қўшимча маблағ ажратилмасдан тегишли лойиҳанинг ижроси таъминланмасдан қолиб кетишини олдини олишга ва 2022 йил бўйича ғолиб деб топилган жами 4 136 та таклифларга 2,5 трлн сўм маблағ ажратилишига эришилган;
таклифлар ғолиб деб топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган овоз сонига эга бўлиши лозимлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги КҚ-377-IV-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
2022 йил 11 августдаги 03/03-32/1849-сон маълумотномаси). Натижада, “Ташаббусли бюджет” жараёнларида лойиҳалар айнан жамоавий характерга эга бўлишига, лойиҳалар 2-5 та овоз билан ғолиб деб топилиши олди олинди ҳамда 2021 йилдан 
2022 йилнинг 1-чорагигача бўлган давр мобайнида ғолиб деб топилган жами 3 948 та таклифлар бўйича қарийб 8 миллионга яқин овоз берилган бўлиб, 2022 йилнинг 
1-чорагида келиб тушган овозлар сони 2021 йилга нисбатан қарийб 6 баробарга, яъни 
584 фоизга ошишига эришилган;
фуқаролардан келиб тушаётган таклифларни модерациядан (кўриб чиқиб қабул қилиш ёки рад этиш) ўтказиш жараёни 20 кун этиб белгилаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги КҚ-377-IV-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 11 августдаги 03/03-32/1849-сон маълумотномаси). Натижада, келгусида таклифларни ижросини тўлиқ ва сифатли таъминланишига ҳамда фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлаган ҳолда тушунмовчилик ва камчиликларни олдини олишга ва бунда 2022 йил иккинчи мавсумда келиб тушган таклифларни кўриб чиқиб овоз бериш жараёнига ўтказиш кўрсаткичи биринчи мавсумга нисбатан 3 фоизга ошишига эришилган;
овоз бериш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Ахборот порталида қисқа СМС-хабарнома орқали овоз бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифи “Очиқ бюджет” ахборот порталини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 11 августдаги 03/03-32/1849-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянинг амалиётда қўлланилиши ташаббусли бюджет жараёнларида овоз бериш тўлиқ “Онлайн” тизимига ўтишига сабаб бўлди ҳамда овоз бериш жараёнларида очиқликни таъминлаш ва сунъий овозлар йиғиш ҳолатларини олдини олишга ва 2022 йилда жами таклифларни ёқлаб қариб 15 миллион аҳоли овоз бериш билан иштирок этишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish