Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимова Гулжаҳон Рузимбой қизининг 
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳнат таътилларини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари”, 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2PhD/Yu544.
Илмий раҳбар: Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Исмаилов Шухрат Абдусаминович, юридик фанлар доктори; Муродова Гулнора, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик мeҳнaт тaътилини ҳуқуқий тaртибгa coлиш муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ходимларга асосий меҳнат таътилнинг энг кам муддатини календарь кунлар билан белгилаш ва унинг муддатини барча ходимлар учун йигирма бир календарь ва энг кўп муддатини эллик олти календарь кундан иборат этиб  белгилаш ҳамда ушбу муддатларни жамоа ва индивидуал шартномавий тарзда узайтириш мумкинлиги асослантирилган;
асосий узайтирилган таътилларни қонунчиликда белгиланганига нисбатан кўпайтириб белгилаш локал ҳужжатлар орқали, жамоа шартномавий ва индивидуал шартномавий тарзда амалга оширилиши мумкинлиги асослантирилган; 
йиллик қўшимча меҳнат таътилларини беришда дифференциялаш мезонларини ишлаб чиқиш мақсадида бир ташкилотда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимлар, шунингдек нормаланмаган иш кунида ишловчи ходимларни қўшимчa меҳнат тaътилини олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар тоифасига киритиш зарурлиги асослантирилган;
ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан иш берувчи ташаббусига кўра ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилганда йиллик мeҳнaт тaътилининг муддатини камайтиришни таъқиқлаш зарурати асослантириб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
ходимларга асосий меҳнат таътилнинг энг кам муддатини календарь кунлар билан белгилаш ва унинг муддатини барча ходимлар учун йигирма бир календарь ва энг кўп муддатини эллик олти календарь кундан иборат этиб  белгилаш ҳамда ушбу муддатларни жамоа ва индивидуал шартномавий тарзда узайтириш ҳақидаги таклиф янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 217, 222-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 сентябрда берилган 02/6-09-12-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 18 январда берилган 12/22-04-сон  далолатнома). Ушбу таклиф мeҳнaт тaътилини календарь кунлар билан ҳисоблаш тартибини ўрнатишга ҳамда таътил муддатини жамоа ва индивидуал шартномавий тарзда узайтириш асосларини белгилашга хизмат қилган;
асосий узайтирилган таътилларни қонунчиликда белгиланганига нисбатан кўпайтириб белгилаш локал ҳужжатлар орқали, жамоа шартномавий ва индивидуал шартномавий тарзда амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 218-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 сентябрда берилган 02/6-09-12-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2022 йил 18 январда берилган далолатномаси). Ушбу таклиф асосий узайтирилган меҳнат таътилларини қонунлар орқали эмас, балки жамоа шартномавий ва индивидуал шартномавий усулларда ҳам белгилашга хизмат қилган; 
ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан иш берувчи ташаббусига кўра ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилганда йиллик мeҳнaт тaътилининг муддатини камайтиришни таъқиқлаш ҳақидаги қоидаларга оид таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 223-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 сентябрда берилган 02/6-09-12-сон далолатнома). Ушбу таклиф мeҳнaт тaътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини тан олиш имконини таъминлаб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish