Эшчанова Гўзал Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда хорижий тиллар бўйича лингвистик компетентликни ахборот-методик таъминот асосида такомиллаштириш (техника йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим - тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD4231.
Илмий раҳбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.2019.Т.10.01 рақамли илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳиммматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаландарова София Тoҳировна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналишидаги талабаларда хорижий тилларни ўқитишда лингвистик компетенцияларни ахборот-методик таъминот асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассаларида талабаларнинг инглиз тилини ўзлаштириш ва лингвистик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ахборот-дидактик таъминоти компетенция талабларини (ўқиш, ёзиш, тинглаш, сўзлаш) хорижий тилларни ўқитиш мазмунига босқичма-босқич сингдириш асосида мазмунан такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўзлаштириш орқали лингвистик компетентликни ривожлантириш модели ҳамда таълим олиш учун шаклланадиган компетенциялар, таълим беришнинг мотивацион базаси, уни яратиш ва рағбатлантириш усуллари, талабаларда лексик кўникма ва қобилиятлар тизимини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш асосида ривожлантирилган;
хорижий тилларни мутахассисликка йўналтириб ўқитишда когнитив жараёнларнинг роли, нутқ фаолиятининг ҳар хил турларининг ўзаро боғлиқлиги, лингвистиканинг тузилиши ва фаолиятининг когнитив тамойилларини қўллаш орқали мантиқий фикрлашга ундовчи машқ ва топшириқлар тўплами ҳамда мустақил таълимни ташкил этиш усуллари ишлаб чиқилган;
талабаларнинг лингвистик компетентлигини баҳолаш талаблари ҳамда параметрлари техника олий таълим муассасаларида инглиз тилини мутахассисликка оид билиш даражасини баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда хорижий тиллар бўйича лингвистик компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
техника олий таълим муассаларида талабаларнинг инглиз тилини ўзлаштириш ва лингвистик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ахборот-дидактик таъминоти компетенция талабларини (ўқиш, ёзиш, тинглаш, нутқий) хорижий тилларни ўқитиш мазмунига босқичма-босқич сингдиришга оид таклифлардан 5430100- Қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-81-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили бакалавриат йўналиши ўқув дастурлари такомиллаштириш, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган, таълим мазмуни ва ўқитиш технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
инглиз тилини ўзлаштириш орқали лингвистик компетентликни ривожлантириш модели ҳамда таълим олиш учун шаклланадиган компетенциялар, таълим беришнинг мотивацион базаси, уни яратиш ва рағбатлантириш усуллари талабаларда лексик кўникма ва қобилиятлар тизимини шакллантиришнинг психологик хусусиятларини аниқлашга доир амалий таклиф ва тавсияларидан Британия Кенгашининг (EnSPIRE-U- “English for Specific Purposes Integrated Reforms in Uzbekistan”) (Инглиз тили Махсус Мақсадларда, Ўзбекистонда Интераллашган Реформалар, 2015-2019 йй., 87-04-1622) ва (“English as a Medium of Instruction”)– Инглиз тилини махсус инструкциялар орқали ўқитиш методикаси, 2019-2022йй., 87-03-3816) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-81-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда хорижий тиллар бўйича лингвистик компетентликни ривожлантириш имконияти яратилган;
хорижий тилларни мутахассисликка йўналтириб ўқитишда мантиқий фикрлашга ундовчи машқ ва топшириқлар тўплами ҳамда мустақил таълимни ташкил этиш усуллари (жумладан, дарс ишланмалари, кўргазмали воситалар, дидактик материаллар) “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Жиззах политехника институти ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтларининг таълим жараёнига татбиқ этилган ва тажриба-синовдан ўтказилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-81-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда лингвистик компетентлигини шакллантириш, тилни ўзлаштириш малакалари бўйича турғун кўникма ва тасаввурларни кенгайтириш имконияти оширишга эришилган.