Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолова Гулбанбегим Музаффар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластерли таълим муҳитида информатика фанидан дифференциаллашган ўқитишни такомиллаштириш (Профессионал таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4111.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
Илмий раҳбар: Ергашев Жамшид Баҳодирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Aхмеджонов Дилмурод Гуломович, техника фанлари доктори, доцент; Юлдашев Исмоил Aбрийевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасаларида информатика фанидан дифференциаллашган ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасаларида информатика фанини дифференциал ўқитиш орқали ўқувчиларда касбий компетенсияларнинг мотивацион-қадриятли, когнитив ва касбий-фаолиятли компонентларини шакллантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни тармоқ ўзаро ҳамкорликни стратегик ривожлантириш, ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитларни ва субъект-субъект ўзаро таъсирлашувчи кластерли муҳитнинг тармоқ ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини информатикадан дифференциаллашган ўқитиш асосида шакллантиришнинг консептуал-тизимли моделига асосланган методик модели мақсадли, мазмунли, жараёнли, диагностик-натижавий компонентлар узвийлигида ва методологик ёндашувлар, тамойилий ҳамда таълимий-тарбиявий функсияларнинг комплекслари ва телекоммуникация ахборот тармоқларини ташкил етиш ҳамда мувозанатлаштириш натижасида такомиллаштирилган;
кластерли таълим муҳитида информатика фанини дифференциал ўқитиш орқали профессионал таълим ўқувчиларининг компетентлик сифатларини ҳамда ахборот-технологик, коммуникативлик, конструкторлик, технологик компетенсияларини шакллантиришнинг Heuristic, Differential, Yexcursion методикалари компютер тизимлари, комплекслари ва телекоммуникацион ахборот тармоқларни ташкил етиш ҳамда кластерли мобил ишланмалар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион-қадриятий, когнитив ва касбий-фаолиятий, рефлексив мезонлари дифференциал ўқитишни Visual C++, Java Yeclipce, iSpring QuezMaker, Flash, AutoPlay ёрдамида дастурлаш, стратегик визуаллаштириш орқали икки томонлама мезоннинг критик нуқтасини мувофиқлик мезони бўйича аниқлаштириш ҳамда миқдорий ва сифатий кўрсаткичларни тизимлаштириш натижасида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Кластерли таълим муҳитида информатика фанидан дифференциаллашган ўқитишни такомиллаштириш (Профессионал таълим муассасалари мисолида)” бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
профессионал таълим муассасаларида информатика фанини дифференциал ўқитиш орқали ўқувчиларда касбий компетенсияларнинг мотивацион-қадриятли, когнитив ва касбий-фаолиятли компонентларини шакллантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни тармоқ ўзаро ҳамкорликни стратегик ривожлантириш, ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, предметли-дидактик шарт-шароитларни ва субъект-субъект ўзаро таъсирлашувчи кластерли муҳитнинг тармоқ ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан профессионал таълим муассасалари учун “Електроника ва схемалар” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2022 йил 01 мартдаги 116-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами: 106-395). Мазкур ишлаб чиқилган ўқув қўлланма ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини информатикадан дифференциаллашган ўқитиш асосида шакллантиришнинг консептуал-тизимли моделига асосланган методик модели мақсадли, мазмунли, жараёнли, диагностик-натижавий компонентлар узвийлигида ва методологик ёндашувлар, тамойилий ҳамда таълимий-тарбиявий функсияларнинг комплекслари ва телекоммуникация ахборот тармоқларини ташкил етиш ҳамда мувозанатлаштириш натижасида такомиллаштирисжга доир таклифлардан Нукус давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасига мўлжалланган ЁA5-ХТ-1-31884-сонли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 17 ноябр 2022 йилдаги 01-20-08/2023-сон маълумотномаси). Мазкур модел профессионал таълим муассасаси ўқувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантиришга ва информатикадан раълим сифатини ошишига хизмат қилган;
кластерли таълим муҳитида информатика фанини дифференциал ўқитиш орқали профессионал таълим ўқувчиларининг компетентлик сифатларини ҳамда ахборот-технологик, коммуникативлик, конструкторлик, технологик компетенсияларини шакллантиришнинг Heuristic, Differential, Yexcursion методикаларини ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион-қадриятий, когнитив ва касбий-фаолиятий, рефлексив мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлардан Қорақалпоқ давлат университетининг ОТ-Ф-2-77 рақамли “Моделлаштириш асосида ички нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлигини башорат қилишни такомиллаштириш усули” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда ҳамда профессионал таълим муассасаларида (Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Фарғона вилояти Фурқат тумани ва Чичиқ шаҳар касб-ҳунар мактаблари) педагогик тажриба-синов ишларини олиб боришда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 9 январ 2023 йилдаги 01-21-04/22-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган методика ва баҳолаш мезонлари профессионал таълимда информатика ўқитишнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish