Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамрайев Жавлонбек Ҳошим ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Телекоммуникация технологиялари воситасида талабаларга информатика ўқитиш методикаси (“Технологик таълим” бакалавриат таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Ped4216.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали.
Илмий раҳбар: Джумабаев Ғуломжон Халиллайевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Ерназарова Гулнора Облақуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Aлишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади телекоммуникация технологиялари воситасида талабаларга информатика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида телекоммуникация технологияларидан фойдаланиб информатика ўқитиш орқали талабаларнинг касбий компетенсияларини ва касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни дифференсиал профессиограммани ишлаб чиқиш, дастурий аппаратга устуворлик бериш, информацион, касбий, тизимли-ахборотли, график, объектга йўналтирилган дастурлаш ҳамда тизимли, фаолиятий, компетентли ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
телекоммуникация технологиялари воситасида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларига информатика ўқитишнинг субстансиал, тузилмавий, функсионал ва консептуал моделларига асосланган методик модели мақсад, мазмун, технологик жараёндан натижага йўналтирилган компонентлар узвийлигида ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, мавзуий-дидактик шарт-шароитларни педагогик-стратегик таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларига информатикадан таълим жараёнида телекоммуникация технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш ҳамда касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси Java дастурлаш тилида информатикага доир техник ва педагогик дастурий маҳсулотлар яратиш, мотивацион-қадриятли, рефлексив мезонларни репродуктив, касбий интерактив курслар методикасига мувофиқлаштириш ҳамда мазмунан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий сифатларини ва касбий компетенсияларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари информатика ўқитишда фойдаланиладиган телекоммуникация технологияларини мутахассислик касбий ва педагогик профессиограммасининг барқарор тенденсияларига рефлексив мослаштириш ҳамда баҳолашнинг телекоммуникацион мобил иловасини ишлаб чиқиш натижасида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телекоммуникация технологиялари воситасида талабаларга информатика ўқитиш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида телекоммуникация технологияларидан фойдаланиб информатика ўқитиш орқали талабаларнинг касбий компетенсияларини ва касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни дифференсиал профессиограммани ишлаб чиқиш, дастурий аппаратга устуворлик бериш, информацион, касбий, тизимли-ахборотли, график, объектга йўналтирилган дастурлаш ҳамда тизимли, фаолиятий, компетентли ёндашувлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Aхборот технологиялари (маъруза матнлари ва лаборатория ишлари)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 25 ноябр 2022 йилдаги 388-сонли буйруғи, 388-311 рақамли гувоҳнома, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 13 январ 2023 йилдаги 02/01-01-129-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган ўқув қўлланма телекоммуникация технологиялари воситасида информатика ўқитиш методикасини такомилаштиришга хизмат қилган;
телекоммуникация технологиялари воситасида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларига информатика ўқитишнинг субстансиал, тузилмавий, функсионал ва консептуал моделларига асосланган методик модели мақсад, мазмун, технологик жараёндан натижага йўналтирилган компонентлар узвийлигида ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, мавзуий-дидактик шарт-шароитларни педагогик-стратегик таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 2019-2022 йилларда бажарилган 609715-ЕПП-1-2019-1-УЗ-ЕППКA2-CБНЕ-ЖП “СПACЕCОМ: “Коинот тизимлари ва алоқа муҳандислиги бўйича янги ўқув дастури” (“Неw студй програм ин спаcе сйстемс анд cоммуниcатионс енгинееринг”) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 2023 йил 10 январ 19-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган моделдан фойдаланиш бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларига информатикадан таълим жараёнида телекоммуникация технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш ҳамда касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини ҳамда талабаларда касбий сифатларини ва касбий компетенсияларини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 2019-2021 йилларда бажарилган №1/1-Ф-“Саноат корхоналарининг атроф муҳитга таъсирини мажмуавий мониторингини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” номли лойиҳада фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 2023 йил 10 январ 20-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методика ва баҳолаш мезонлари бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish