Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубжонова Мафтунахон Исломжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2405.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Еркабайева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Aбдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасалари талабалари медиамаданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнига медиа тушунчаларни фалсафий, маданияцҳунослик, ахборот, атрибутив, педагогик, ижтимоий-психологик ёндашувлар асосида жорий етиш ва медиамаданиятининг релаксацион, бадиий-естетик, интеграцион, тарбиявий, ахборот, коммуникацион, мафкуравий функсияларини аниқлаш асосида далилланган;
талабаларнинг медиамаданий сифатларини ривожлантириш жараёни дидактик ўқув материалларини медиамаданиятнинг мотивацион (ахборот фаоллиги йўналишини белгиловчи мақсад ва мотивларни тавсифлайди), интеллектуал ва когнитив (атрофдаги воқеликни идрок етиш, баҳолаш), коммуникатив, ҳиссий-иродавий таркибий қисмлари асосида тайёрлаш механизми такомиллаштирилган;
талабалар медиамаданиятини ривожлантириш мазмуни таълим жараёнига ривожлантирувчи wеб-портфолио (девелопментал wеб-портфолио), идрок етувчи wеб-портфолио (рефлеcтиве wеб-портфолио) ва тақдим етувчи wеб-портфолио (рефлеcтиве wеб-портфолио) медиа-маданий технологияларини жорий етиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар медиамаданиятини ривожлантиришнинг таркибий ва функсионал модели маданий мувофиқлик, семиотиклик, субйективлик, фаолият, инсонпарварлаштириш, интеграция, ижодкорлик ва муваффақият тамойиллари ҳамда талаба шахсининг медиа компетентлигини ривожлантириш учун аниқланган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар тўплами (фаоллик, мақбуллик, коммуникативлик, ижодкорлик, муаммолилик) асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогика олий таълим муассасалари талабалари медиамаданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнига медиа-тушунчаларни фалсафий, маданияцҳунослик, ахборот, атрибутив, педагогик, ижтимоий-психологик ёндашувлар асосида жорий етиш ва медиамаданиятининг релаксацион, бадиий-естетик, интеграцион, тарбиявий, ахборот, коммуникацион, мафкуравий функсияларини аниқлаш асосида кенгайтиришга оид тавсиялар С-ЕCAГД-18-CA-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 English Access Microscholarship Program" номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 ноябрдаги 02-07-3890/04-сон далолатномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришга шароит яратилган.
талабаларнинг медиамаданий сифатларини ривожлантириш жараёни дидактик ўқув материалларини медиамаданиятнинг мотивацион (ахборот фаоллиги йўналишини белгиловчи максад ва мотивларни тавсифлайди), интеллектуал ва когнитив (атрофдаги вокеликни идрок этиш, баҳолаш, таҳлил қилиш имконини беради), коммуникатив (ахборот алмашинуви ва мулокот нормаларини тавсифлайди), ҳиссий-иродавий (шахснинг ахборот фаолияти натижадорлигини аниклайди) таркибий қисмлари асосида тайёрлаш механизми ишлаб чикишга оид таклифлар ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чикиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 ноябрдаги 02-07-3890/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг медиамаданий сифатларини самарали ривожлантириш учун дидактик ўкув материалларини ишлаб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга еришилган. 
талабалар медиамаданиятини ривожлантириш мазмуни таълим жараёнига ривожлантирувчи wеб-портфолио (developmental web-portfolio), идрок етувчи wеб- портфолио (reflective web-portfolio) ва тақдим етувчи wеб-портфолио (reflective web-portfolio) медиа-маданий технологияларини жорий етиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар С-ЕCAГД-18-CA-0067 (ПО20002335) ракамли "ФЙ 2018 English Access Microscholarship Program" номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 ноябрдаги 02-07-3890/04-сон далолатномаси). Натижада замонавий ёндашувлар асосида талабалар медиамаданиятини ривожлантириш имкони оширилган.
талабалар медиамаданиятини ривожлантиришнинг таркибий ва функсионал модели маданий мувофиклик, семиотиклик, субйективлик, фаолият,инсонпарварлаштириш, интеграция, ижодкорлик ва муваффақият тамойиллари ҳамда талаба шахсининг медиа компетентлигини ривожлантириш учун аниқланган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар тўғрисида “Таълим ва тараққиёт” ва “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 октабрдаги 04-36-1750-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантиришнинг таркибий ва функционал моделини такомиллаштиришга шароит яратилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish