Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуротов Aлибек Равиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомига эга бўлиш тартибини такомиллаштириш масалалари», 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил етиш. Aдвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu593.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03 рақамли Кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнова Дилбар Жолдасбаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Aстанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адвокат мақомига эга бўлиш тартибини такомиллаштириш, адвокатура назариясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган талабгорларнинг адвокат мақомини олиш жараёнини оптималлаштириш ҳамда адвокатурага ёш малакали кадрларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида адвокат мақомига талабгорнинг адвокатлик тузилмасида стажировка ўташнинг енг кам муддатини олти ойдан уч ойга қисқартириш лозимлиги асосланган;
судя, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида, шунингдек давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахсларни стажировка ўташдан озод қилиб, уларга тўғридан тўғри малака имтиҳонида иштирок етиш ҳуқуқини бериш зарурлиги асослаб берилган;
талабгорларнинг касбга оид билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиши учун тайёргарлик кўришига олти ой муддатнинг йетарли еканлигини инобатга олиб, малака имтиҳонини такроран топширишга йўл қўйиладиган муддатни камида бир йилдан олти ойга қисқартириш зарурлиги асосланган;
адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳамда ушбу қоида қонун даражасида белгиланиши зарурлиги асослантирилган;
талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги ҳақидаги қарор ва тегишли ҳужжатлар махсус ахборот тизими орқали расмийлаштирилиши ҳамда талабгорга адвокатлик лицензиясини тегишли адлия органига мурожаат қилмасдан исталган вақтда електрон тизим орқали олиш имконияти яратилиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомига эга бўлиш тартибини такомиллаштириш масалалари мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адвокат мақомига эга бўлишга талабгорнинг адвокатлик тузилмасида стажировка ўташ муддатини олти ойдан уч ойга қисқартириш ҳақидаги таклифдан «Aдвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддаси иккинчи қисмига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 20-январдаги 06/1-05-265-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши талабгорларнинг қисқа муддатда адвокат мақомини олиш жараёнини соддалаштиришга ҳамда адвокатура институти тизимига ёш малакали кадрларни жалб қилишга хизмат қилган;
давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судя, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок етишга ҳақли еканлиги тўғрисидаги таклифдан «Aдвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддаси учинчи қисмини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 20-январдаги 06/1-05-265-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши касбий билим ҳамда амалий кўникмаларга эга шахсларни такроран адвокатлик тузилмасида стажировка ўташдан озод қилишга хизмат қилган;
малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни такроран топширишга йўл қўйиладиган муддатнинг камида бир йилдан олти ойга қисқартириш ҳақидаги таклифдан «Aдвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддаси тўртинчи қисмига ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 20-январдаги 06/1-05-265-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши талабгорларга адвокат мақомини олишда қўшимча имконият яратилишига хизмат қилган;
адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши зарурлиги тўғрисидаги таклифдан «Aдвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 20-январдаги 06/1-05-265-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий етилиши адвокат мақомига талабгорнинг адвокатлик гувоҳномасини олишга оид аниқ қоидалар белгиланишига хизмат қилган;
талабгорнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги қарор ва тегишли ҳужжатлар «Лицензия» ахборот тизими орқали расмийлаштирилиши ва адвокатларнинг електрон рейестрига киритилиши ҳамда талабгорга адвокатлик лицензиясини тегишли адлия органига мурожаат қилмасдан исталган вақтда ушбу ахборот тизими орқали олиш имконияти яратилиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-майдаги «Aдвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–263-сон қарорининг 2-банди «а» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг 2022-йил 23-ноябрдаги 8/10-0659-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ етилганлиги адвокат мақомига талабгорларнинг ортиқча сансалорликдан, бюрократия ҳамда қоғозбозликдан сақланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish