Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродов Шаҳбоз Улуғбекович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Метрополитен тоннелларини қалқон усули билан барпо қилишда грунт массиви деформацияси ва ер сирти чўкишини тадқиқ қилиш”, 05.09.02 – “Геотехника”. (Кўприклар, транспорт тоннелари ва метрополитенлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1874.
Илмий раҳбар: Миралимов Мирзохид Хамитович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Шерзод Баходирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саёз жойлашган метрополитен юриш тоннеллари атрофидаги грунт массиви деформацияларини ҳамда ер сирти чўкишларини ўрганувчи усулларни ишлаб чиқиш ва уларни қурилиш обекти ҳақиқий муҳандис-геологик шароитларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саёз жойлашган ёпиқ усулда қурилувчи метрополитен юриш тоннеллари атрофидаги грунт массивининг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини аниқлаш ва ер сирти чўкишини тадқиқ қилувчи ҳисоблаш усули тоннел суньий бўшлиғини ҳосил қилиш жараёнида массивдаги дастлабки кучланишларни мавжуд кучланишлардан ечиб олиниши асосида такомиллаштирилган;
илк марта маълум ҳажмдаги грунтни қазиб олиш ҳисобига массив мувозанати бузилишидан ва “сунъий бўшлиқ-қоплама-грунт массиви” тизимида юзага келувчи эластик ёки ноэластик зоналарда кўчиш, деформация, кучланишлар ва ер сирти чўкиши кўрсаткичларининг боғлиқлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
илк марта қалқонли тоннел қазиш механизациялашган машинасидан тоннелнинг сунъий бўшлиғи қазиладиган жойига юбориладиган босим деворларга таъсир этувчи турли интервалда бўлган тенг тақсимланган ички юк орқали ер сиртиининг чўкишини ифодаловчи математик модел ва ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
чекли элементлар усулини қўллаш орқали саёз жойлашган ёпиқ усулда қурилувчи айлана шаклидаги метрополитен параллел юриш тоннеллари қурилиш босқичларини қопламалардаги кучланишларнинг тақсимланишига таъсири илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Метрополитен тоннелларини қалқон усули билан барпо қилишда грунт массиви деформацияси ва ер сирти чўкишини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
67-Кўприкқурилиш отряди қурилиш ҳудуди (Юнусобод метро қурилиши)даги маҳсус механизациялашган тоннел қазиш машинасининг иш жараёни давомида диссертациясида ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари ва усуллари синовдан ўтказилган ва тадқиқ этилган ҳамда амалий иш таҳлилларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ишлари амалга оширилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 11 октябрдаги 01/3524-22-сон маълумотномаси). Натижада параллел тоннел ўқлари орасидаги масофа L=4R0 бўлганида, бир-бирига таъсир этувчи зонадаги кучланишларнинг миқдори кескин тарзда деярли 30 % камайишига имкон берган. Ушбу натижалар ва қалқонли ТҚММ Herrenknekht комплекси учун грунт билан юклаш босиминининг реал қийматини тавсия қилиниши орқали Тошкент шахри геологик шароитларида саёз жойлашган метрополитен юриш тоннелари қуришлишида ҳар 1 метр узунликда (2,97 метр чуқурлик ва 25,5 метр кенглик) 12 637 856 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилиши ва эксплуатация давридаги мумкин бўлган авариявий ҳолатларни олдини олиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish