Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Жамшид Олимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Комплекс ишлов бериш усули билан дисксимон фреза тишлари емирилишга бардошлигини ошириш», 05.02.01–“Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T1143.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ҳасан Исломович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб тузилишли материалларни фрезалашда, тез кесар асбобсозлик пўлатли дисксимон фрезага комплекс ишлов бериб, унинг тишларини емирилишга бардошлини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
34ХН1МА маркали мураккаб тузилишли, ишлов бериш қийин бўлган материални фрезалашда, илк бор Р6М5 тез кесар асбобсозлик пўлатли кесувчи асбобга комплекс ишлов бериш-дастлаб ион-азотлаш, ион–легирлаш ва кесувчи асбобнинг функционал юзасини емирилишга бардошли қоплама қоплаш технологияси ишлаб чиқилган; 
кесувчи асбобларнинг юзасига кимёвий–термик ишлов бериш дастлаб ион-азотлаш икки поғонали вакуум ёйли разрядда 490 0С ҳароратда, 30 минут вақт давомийлиги ва 80/20 % азот/аргон муҳитида, сўнгра, ион-легирлаш Nb70Hf30 элементлари орқали электрон импульсларнинг чақнаш вақти 5 мкс да, такрорийлиги эса 5-6 марта, жараённи 15 минут вақт давоми режими композициясида таг қўйманинг мустаҳкамланиш қонуниятлари асосида ишлаб чиқилган;
юзаси (ион-азотлаш+(TiAl)N, ион-азотлаш+(TiCr)N-(TiAl)N-(CrAlSi)N (nATCRo3)) кимёвий–термик ишлов бериш ва қоплама қопланган дисксимон фрезанинг 34ХН1МА маркали иссиқбардош материалга ишлов беришда кесиш хусусиятларига ва тишлар емирилишига таьсири, кесув асбоб ташқи диаметрлари, массалари ва микроскопдаги кўринишлари орқали аниқланган; 
юзаси (ион-азотлаш+легирлаш(NbHf)+(TiAl)N) кимёвий–термик ишлов берилган, электрон нурлар билан модификациялаб легирланган ва қоплама қопланган дисксимон фрезанинг 34ХН1МА маркали қотишмага ишлов беришда кесиш хусусиятларига ва тишлар емирилишига таьсири аниқланган; 
юзаси кўп қатламли (TiCr)N-(TiAl)N-(CrAlSi)N(nATCRo3), олмоссимон ва (TiAl)N қоплама қопланган дисксимон фрезанинг 34ХН1МА маркали мураккаб тузилишли материални юқори кесиш режими фрезалашда, кесиш хусусиятларига ва тишлар емирилишига таьсири, кесув асбоб ташқи диаметрлари, массалари ва микроскопдаги кўринишлари орқали аниқланган; 
қуйма усулида олинган 34ХН1МА материалига  ишлов беришда кескич ўзаклари тиғини емирилишга бардошли қоплама қоплаш мақбул режимлари, физикавий усулда 480 0С ҳароратда, 3 соат вақт давомийлигида кесувчи асбоб юзасини емирилишга бардошлигини ошириш қонуниятлари асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комплекс ишлов бериш усули билан дисксимон фреза тишлари турғунлигини ошириш учун технологик жараёнлардан ўтган яьни ион-азотлаш, ион-легирлаш ва емирилишга бардошли қоплама қоплаш орқали кесувчи асбобларни емирилишга бардошлилиги ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
комплекс ишлов бериш усули билан дисксимон фрезалар тишларининг турғунлигини, емирилишга бардошлигини ошириш технологияси «Навоий машинасозлик заводи» ИЧБда амалиётга жорий этилган («Навоий кон металлургия комбинати» ДК нинг 2021 йил 15 ноябрдаги № 02-06-01/11036-сон маълумотномаси). Натижада дисксимон фреза тишлари турғунлигини ва емирилишга бардошлигини ошириш имконини берган. Натижада Р6М5 кесувчи асбобининг ишлаш самарадорлигининг 20% ва унумдорлигини 10% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish