Sayt test rejimida ishlamoqda

Исамов Собиржон Болтаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп зарядли нанокластерларга эга бўлган кремнийда фотоэлектрик ходисаларнинг ўзига хос жиҳатлари», 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/FM81.

Илмий раҳбар: Баҳодирхонов Муҳаммад Кабир, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети,  DSc.28.02.2018.FM/T.03.05.

Расмий оппонентлар: Расулов Рустам Явкочович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Арипов Хайрулла Кабулович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси.   

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний кристалл панжарасида ҳосил қилинган заряди учдан катта бўлган нанокластерларни материалнинг фотоэлектрик ва фундаментал хоссаларига таъсирларини аниқлашдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

диффузион легирлаш ёрдамида зарядланиш карралигини учдан катта бўлган нанокластерли кремний олиш имконини берувчи технологиянинг термодинамик шароитлари аниқланган;

нанокластерлар зарядининг қийматини ёруғлик таъсирида камайиши ва электр майдон таъсирида заряд ташувчиларнинг кўп каррали зарядланган марказларда сочилишини сусайиши сабабли ўрганилаётган намуналарда заряд ташувчиларнинг ҳаракатчанлиги ёритилганлик интенсивлиги таъсирида 3÷5 мартага ва электр майдон кучланганлиги таъсирида 2,5 мартагача ошиши аниқланган;

кўп каррали зарядланган нанокластерлар атрофида электронларнинг энергетик ҳолатларини қайта тақсимланиши туфайли нанокластерли кремний 100 К ҳароратда 10 микрометрли инфрақизил нурланишни қайд эта олиши аниқланган;

кўп каррали зарядланган кластер атрофида кучли электр майдон ҳосил бўлиши ҳисобига Франц-Келдыш назариясига асосан кремнийнинг локал соҳаларида ўзгарувчан зонали структура пайдо бўлиши туфайли 0,12÷0,75 эВ спеткр оралиғида катта фотосезгирлик аниқланган;

кўпзарядли нанокластерлар орасидаги потенциал чуқурликда жойлаш­ган ковакларнинг энергетик сатҳларига электронларни туннелланиши натижасида намуналарни қўшимча оқ ёруғлик фонисиз инфрақизил нур билан ёритилиганда фотоўтказувчанликнинг максимум камайиши кузати­ладиган энергияни 0,43 эВ дан 0,55 эВ гача силжиши аниқланган;

потенциал чуқурликда жойлашган коваклар билан кластерлар ютиб олган электронлар орасида рекомбинация бўлмаслиги туфайли 0,15÷0,4 эВ спектрал оралиқда релаксация вақти 103 с га тенг бўлган катта қийматдаги киришмали қолдиқ фотоўтказувчанлик аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кремний кристалл панжарасида ҳосил қилинган заряди учдан катта бўлган нанокластерларни материалнинг фотоэлектрик ва фундаментал хоссаларига таъсирларини аниқлаш асосида:

марганец атомларининг кўп каррали зарядланган кластерлари мавжуд кремнийнинг электрофизик ва фотоэлектрик хоссаларини тадқиқ этиш натижалари «FOTON» акциядорлик жамиятида яримўтказгичли асбоблар ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2017 йил 6 октябрдаги 02-2073-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши детекторлар тайёрлаш технология­сини такомиллаштириш имконини берган;

кремнийнинг фотоўтказувчанлигини кўп каррали зарядланган нано­кластерлар таъсирида бошқариш “Наноўзгарувчан зонали кенг спектрал сезгирликка эга (0,1–3 мкм) янги фотоэлементларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш” (2012-2015) грант лойиҳада тажриба натижаларини қайта ишлашда қўлланилган (Туркманистон Фанлар акаде­мияси Қуёш энергияси институтининг 2017 йил 9 ноябрдаги 161/170-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш наноструктурали Шоттки тўсиқларининг фотосезгирлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish