Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Элёр Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Милк рецессиясини даволашда жарроҳлик усулларини қиёсий баҳолаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1516.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Трунин Дмитрий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари       доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Башкирский государственный медицинский университет (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: милк рецессияси бўлган беморларда юқори лаб юганчаси соҳасидан эркин шиллиқ бириктирувчи тўқимали  трансплантант олиш усулини ишлаб чиқиш ва ушбу усул самарадорлигини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта аҳолини мурожаатлари бўйича турли ёш гуруҳларида милклар рецессияси ривожланишини  ва тарқалиш сабабларини таҳлили исботланган;
тамаки чекувчиларда функционал капилляроскопия текширувида милклар рецессиясини жадаллашиши тамаки таркибидаги зарарли моддалар (стирол, тимол, никотин) сабабли пародонт тўқимасида моддалар алмашинуви ва микроциркуляцияни бузилиши натижасида майда қон томирларда морфологик структурасини ўзгариши ҳамда милкни атрофиясига сабаби  асосланган;
милклар рецессиясини бартараф этишда юқори лаб юганчаси соҳасидан эркин шиллиқ бириктирувчи тўқимали трансплантантни олиш усулини афзаллиги  иккита режали жарроҳлик муолажасини биттага бирлаштиришга имкон берган (милклар рецессиясини ёпиш  ва френулоэктомия) ва    асоратлар хавфини пасайиши исботланган;
милклар рецессиясини бартараф этишда юқори лаб юганчаси соҳасидан эркин шиллиқ бириктирувчи тўқимали трансплантантни олиш усулини биокимёвий ва рентгенологик    текширувлари  орқали тўқима регенерацияси жараёнини, томирлар деворини ўтказувчанлигини  ва суяк резорбциясини ҳолати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Милк рецессиясини жарроҳлик йўли билан бартараф этиш усулларининг самарадорлигини ошириш учун :
 милк рецессияси бор бўлган беморларни ташхислаш жарроҳлик усулида даволаш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Милк ресессиясини бартараф этишниниг замонавий хирургик усуллари” услубий тавсияномаси тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1268-сонли хулосаси). Услубий тавсияномада акс эттирилган тадқиқот натижалари милк ресессияларини ташхислаш ва  жарроҳлик усули билан даволаш самарадорлигини ошириш, асоратларни олдини олиш имконини берган;
 пародонт касалликларини даволаш усулларини такомиллаштириш ва асоратларини олдини олиш мақсадида ишлаб чикилган “Болаларда пародонт касалликларини даволашнинг ва олдини олишнинг самарали чора тадбирлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1267-сон маълумотномаси). Услубий тавсияномада акс эттирилган тадқиқот натижалари болаларда пародонт касалликларини  профилактикаси, ташхислаш ва  даволаш самарадорлигини ошириш  имконини берган;
даволаш самарадорлигини ошириш, касалликни асоратлари ва олдини олишга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг стоматология бўлими, ООО «Aesthetic Dentistry» клиникаси, ООО «Walnut Tree» клиникасида, шаҳар 5 сон стоматология поликлиникаси,  шаҳар 2 сон Болалар стоматология поликлиникаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-д/32–сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш  пародонт тўқимасидаги милк рецессияси  билан оғриган беморларда пародонт касалликларини даволаш ҳамда рецессияни бартараф этишда жарроҳлик усулларини оптимал турини танлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш, даволаш-профилактика чора-тадбирлари сифатини ошириш беморларнинг оғиз бўшлиғи гигиеник ва эстетик ҳолатини 90% яҳшилаш ҳамда ижобий даволаш самарадорлигини ошириш ва прогнозлаш оркали ушбу хасталикни кайталанишини камайтириш имконини берган. Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши клиник кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланиши, ўтказилган давони самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish