Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Дилнозахон Юнусовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет IIтурида когнитив фаолият холати:диагностикаси ва дори воситалари билан даволашни оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib275.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирджураев Эльбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қандли диабетнинг II турида когнитив бузилишлар ва клиник-неврологик узгаришлар паралелларини аниклаш, эрта ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетнинг иккинчи турининг сурункали  мия ишемияси, қон томир генези нейрогенератив жараёнлари  мустақил равишда углевод алмашинуви бузилиши билан бирга ривожланаётган когнитив бузилишларга боғлиқлиги асосланган; 
когнитив бузилишлар қандли диабетнинг иккинчи турида бош миянинг сурункали томир шикастланишининг жуда эрта белгиларида намоён бўлиши, касаллик узоқ вақт давом этган беморларда когнитив бузилишларнинг юқори даражаси исботланган;
бош мия оқ моддасининг ифодаланган диффуз метабалик бузилишлар, томир омиллари ва қандли диабетнинг иккинчи тури давомийлиги билан   перивентрикуляр лейкоареоз орасида корреляцион богликлик аниқланган;
қандли диабетнинг иккинчи турида когнитив бузилиш кузатилган беморларнинг қанд туширувчи асосли терапиясига киритилган нейропротектор ва холинэстераза ингибиторларининг қўлланиши билан такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қандли диабетнинг иккинчи турида когнитив фаолият ҳолатини ташхислаш ва дори воситалари билан даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қандли диабет 2 туридакогнитив бузилишларни эрта ташхислаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қандли диабет 2 туридакогнитив бузилишларни эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-з/396-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома 2 тип қандли диабетда ва бошқа патологияларда беморларнинг когнитив функцияларини баҳолашга қаратилган чора тадбирларни, ташхислаш тактикасини яхшилаш, когнитив дисфункцияларни учраш даражасини камайтириш ва оғир деменция ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган;  
иккинчи тип қандли диабетда когнитив бузилишлари бўлган беморларда даволаш ва ташҳислаш сифатини яхшилашга қаратилган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббиёт марказининг неврологик бўлими амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8-9/5047-сон маълумотномаси). Олинган илмий қандли диабет 2-тури билан мурожаат қилган беморни когнитив фаолият бузилишларини эрта ташхислаш, даволаш усулларини ва хаёт сифатини яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish