Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматханова Наргиза Тохировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1759.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердийевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Aбдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Нарзикулова Дилноза Хашимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тузилмаси билим, кўникма, малака, касбий-фаолият усуллари билан бевосита алоқадор дидактик ва реал шахслараро, касбий муносабатлар муҳитига талабаларни самарали ҳамкорликдаги фаолиятга фаол жалб етишга қаратилган ижтимоий-касбий жиҳатларнинг устуворлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашга доир психологик-педагогик фанларнинг мантиқий, семантик, гносеологик имкониятлари касбий фаолиятнинг ижтимоий-маданий, касбий-шахсий, касбий-фаолиятли компонентларини босқичма-босқич интенсив ривожлантиришга йўналтирилган модулли таълим технологиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашни педагогик моделининг ташкилий компоненти адаптив-танишув, изланишли, амалий йўналтирилган, умумлаштирувчи тайёргарлик босқичларининг дунёқарашга доир, мазмунли, жараёнли мезонларнинг ижтимоий-маданий, касбий, индивидуал-шахсий даражалар билан идентивлигини фанлараро интеграцияга мувофиқлашувини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
педагогика йўналиши талабаларнинг ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг адаптив-йўналтирувчи, рефлексив, лойиҳавий таълим технологиялари индивидуал-гуруҳий дефференциал фаолиятни кооператив кўринишда ташкил етиш, мустақил қарорлар қабул қилиш жараёнларининг методик таъминотини ишлаб чиқиш, машғулотларнинг жамоавий ҳамкорлик асосида ташкил етиш жараёнларини интенсив лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш тузилмаси билим, кўникма, малака, касбий-фаолият усуллари билан бевосита алоқадор дидактик ва реал шахслараро, касбий муносабатлар муҳитига талабаларни самарали ҳамкорликдаги фаолиятга фаол жалб етишга қаратилган ижтимоий-касбий жиҳатларнинг устуворлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун “Одоб китоби” қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/11-02/02-1900-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларнинг ижтимоий тарбиялашга тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашга доир психологик-педагогик фанларнинг мантиқий, семантик, гносеологик имкониятлари касбий фаолиятнинг ижтимоий-маданий, касбий-шахсий, касбий-фаолиятли компонентларини босқичма-босқич интенсив ривожлантиришга йўналтирилган модулли таълим технологиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштириш, бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашни педагогик моделининг ташкилий компоненти адаптив-танишув, изланишли, амалий йўналтирилган, умумлаштирувчи тайёргарлик босқичларининг дунёқарашга доир, мазмунли, жараёнли мезонларнинг ижтимоий-маданий, касбий, индивидуал-шахсий даражалар билан идентивлигини фанлараро интеграцияга мувофиқлашувини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирлиги ҳамда УСAИД ташкилоти ҳамкорлигидаги “Баркамоллик учун” таълим лойиҳасининг ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик фаолиятини ташкил етишга мақсадли тайёрлаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/11-02/02-1900-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогика йўналиши талабаларнинг ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг адаптив-йўналтирувчи, рефлексив, лойиҳавий таълим технологиялари индивидуал-гуруҳий дефференциал фаолиятни кооператив кўринишда ташкил етиш, мустақил қарорлар қабул қилиш жараёнларининг методик таъминотини ишлаб чиқиш, машғулотларнинг жамоавий ҳамкорлик асосида ташкил етиш жараёнларини интенсив лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирлиги ҳамда УСAИД ташкилоти ҳамкорлигидаги “Баркамоллик учун” таълим лойиҳасининг ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш технологиялари қисмини бажаришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/11-02/02-1900-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish