Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Обиддин Тошмурзайевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ҳаёт суғуртасини ривожлантиришнинг консептуал асослари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.DSc/Iqt246.
Илмий маслаҳатчи: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Aбдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ҳаёт суғуртасини ривожлантиришнинг консептуал асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаёт суғуртаси компаниялари учун фойда солиғи ставкасини 50 фоизга пасайтириш орқали солиқдан озод бўлган (бўшаган) маблағларни Инсуре-теч ва онлайн сотув технологияларини жорий етиш ҳамда уларни моддий-техник базасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтириш зарурлиги илмий асосланган;
ҳаёт суғуртаси бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасини ташкил етиш ва уни ҳаёт суғуртаси компанияларининг суғурта жавобгарлигига нисбатан белгиланган бадаллар ҳисобидан молиялаштириш орқали узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси ва ихтиёрий пенсия суғуртасига бўлган ишончни ошириш ҳамда уларнинг суғурта тўловларини кафолатлаш мумкинлиги асосланган; 
ҳаёт суғуртаси компаниялари томонидан берилган кредит олувчиларнинг ҳаётини суғурта қилиш полислари аҳолига кредит ажратилаётганда қўшимча таъминот сифатида қабул қилиниши ҳамда ушбу таъминот бўйича кредит ажратишда тегишли имтиёзлар бериш тизимини жорий етиш кредит ҳаёт суғуртасига бўлган талабни оширишга хизмат қилиши асосланган;
суғурта фаолияти классификаторининг ҳаётни суғурта қилиш тармоғига «мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш», «узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси», «капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш» классларини қўшиш орқали уни кенгайтириш таклиф етилган;
ҳаёт суғуртасига такомиллашган муаллифлик таърифи берилган, ҳаёт суғуртасининг турлари классификация қилинган, ҳаёт суғуртаси бўйича захираларни шакллантиришнинг алоҳида тартиби ва ҳисоблаш принсиплари, ҳаёт суғуртасининг ҳар бир тури бўйича тариф (нетто) ставкаларни ҳисоблашнинг алоҳида методикаси таклиф етилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ҳаёт суғуртасини ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
ҳаёт суғуртаси компаниялари учун фойда солиғи ставкасини 50 фоизга пасайтириш орқали солиқдан бўшаган маблағларни Инсуре-теч ва онлайн сотув технологияларини жорий етиш ҳамда уларни моддий-техник базасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 07/38-03-02-32/1947-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаёт суғуртаси компаниялари фойда солиғи суммасининг 50 фоизи уларнинг ихтиёрида қолдирилишига имкон берди. Бу, ўз навбатида, ҳаёт суғуртаси компанияларининг асосий даромади инвестицион фаолиятдан бўлганлиги, суғурта фаолиятидан оладиган даромад кўрсаткичи паст даражада еканлигини инобатга олиб, уларнинг янада самарали ишлашига ва марказдан олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига ҳаёт суғуртаси хизматларини сифатли етказишга хизмат қилган;
ҳаёт суғуртаси бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасини ташкил етиш ва уни ҳаёт суғуртаси компанияларининг суғурта жавобгарлигига нисбатан белгиланган бадаллар ҳисобидан молиялаштириш орқали узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси ва ихтиёрий пенсия суғуртасига бўлган ишончни ошириш ҳамда уларнинг суғурта тўловларини кафолатлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган «2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 07/38-03-02-32/1947-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта хизматларини кўрсатувчи ҳаёт суғуртаси компанияларининг истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларини самарали ҳимоя қилиш тизимини яратиш, узоқ муддатли ва инвестицион ҳаёт суғуртаси маҳсулотларига талабни кўпайтириш, аҳолини ҳаёт суғуртасидаги жамғармаларининг даромадлилиги ва қайтимлилигини ошириш имконини яратган; 
ҳаёт суғуртаси компаниялари томонидан берилган кредит олувчиларнинг ҳаётини суғурта қилиш полислари аҳолига кредит ажратилаётганда қўшимча таъминот сифатида қабул қилиниши ҳамда ушбу таъминот бўйича кредит ажратишда тегишли имтиёзлар бериш тизимини жорий етиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳаёт суғуртаси соҳасини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 07/38-03-02-32/1947-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаёт суғуртаси полисларининг мавжудлиги қарз олувчиларга банк кредитларини имтиёзли ва осон расмийлаштиришга, тижорат банкларининг кредитни қайтмаслик рискларини диверсификация қилиш ҳамда қарз маблағларини қайтиш ликвидлилигини оширишга, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтиришга хизмат қилган;
суғурта фаолияти классификаторининг ҳаётни суғурта қилиш тармоғига «мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш», «узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси», «капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш» классларини қўшиш орқали уни кенгайтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳаёт суғуртаси соҳасини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 07/38-03-02-32/1947-сон маълумотномаси). Натижада, миллий суғурта бозорида ҳаёт суғуртасининг инновацион маҳсулотларини жорий етиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларини ривожлантириш, ҳаёт суғуртаси хизматларининг ҳажмлари ва турларини кенгайтириш, ҳаёт суғуртасининг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги аҳамиятини янада оширишга хизмат қилган, аҳолининг ҳаёт суғуртаси бозорида самарали капитал жамғаришига ва қўшимча даромад олишига имконият яратган;
ҳаёт суғуртасига берилган муаллифлик таърифи, ҳаёт суғуртаси турларининг классификацияси, ҳаёт суғуртаси бўйича захираларни шакллантиришнинг алоҳида тартиби ва ҳисоблаш принсиплари, ҳаёт суғуртасининг ҳар бир тури бўйича тариф (нетто) ставкаларни ҳисоблашнинг алоҳида методикаси «Ҳаёт суғуртаси» дарслигида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи билан тасдиқланган 359-299 рақамли муаллифлик гувоҳномаси). Натижада, ҳаёт суғуртасининг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish