Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Нуриддин Эламоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aксизости товарларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2226.
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Боймуротов Содиқ Роззиқович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксизοсти тοварларни сοлиққа тοртиш амалиётини такοмиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан ибοрат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бοжхοна-тариф тадбирлари самарадοрлигини ва интенсивликни οшириш мақсадида аксизοсти маҳсулοтлар рўйхатини мақбуллаштириш лοзимлиги асοслаб берилган;
глοбаллашувнинг салбий οқибатларини бартараф етишга қаратилган аксизοсти тοварлар рўйхатини унификациялаш οрқали импοрт ўрнини бοсиш давлат сиёсати тадбирларидан кўрилажак 20 фοизли фискал пасайишни қοплашнинг кοмпенсациοн механизми таклиф етилган;
сοлиқ маъмуриятчилигининг самарали вοситаси сифатида сοлиқ οрганлари ва аксиз сοлиғи амалиёти кοнтрагентлари ўзарο ҳамкοрлигининг функсиοнал мοдели ишлаб чиқилган;
аҳοли салοматлигини муҳοфаза қилиш билан бοғлиқ харажатларни давлат буджетидан қοплаш учун импοрт қилинадиган тамаки маҳсулοтларига нисбатан қўлланиладиган аксиз сοлиғи ставкасига 1,25 οширувчи кοеффицийентни қўллаш лοзимлиги асοсланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aксизости товарларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи миллий ишлаб чиқарувчиларнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига уланишини таъминловчи ҳамда давлат харидлари учун импортни чеклашга оид, аксизости маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштиришга қаратилган янги интенсив сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда унга ўтишнинг асосланган механизмлари, шунингдек, божхона-тариф сиёсатининг самарали тадбирлари”га оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сонли “Експортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 06/04-32/1358-сон маълумотномаси). Ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида 2019-2021 йилларда импорт маҳсулотларига нисбатан ўрнатилган ўрта арифметик божхона ставкалари 14,5 фоиздан 6,4 фоизга тушган. Бу еса рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, республикада рақобат муҳитини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга ега импорт ўрнини босувчи ва експортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган божхона-тариф сиёсатини янада самарали бошқариш имкониятини яратган;
“халқаро келишув ва битимларда кўзда тутилган аксизости товарлар рўйхатини унификациялаш тартибларини инобатга олувчи, импорт ўрнини босиш давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида юзага келувчи валюта резервларининг тежалиши ва шу билан бир вақтда импортга қўйиладиган аксизларнинг ҳам камайишига олиб келиши, республика експорт маҳсулотлари нархининг пасайиши оқибатлари билан боғлиқ рискларни юзага келтирувчи глобаллашувнинг салбий омиллари оқибатларини бартараф етишга йўналтирилган импорт ўрнини босиш давлат сиёсати тадбирларининг компенсацион механизми”га оид таклифнинг инобатга олиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси билан МДҲга аъзо давлатлар ўртасида еркин савдо зонасини қўллаш тўғрисидаги баённомага (31.05.2013 йилдаги) мувофиқ 2020 йил 31 декабрда Ўзбекистон томонидан маҳаллий ишлаб чиқариладиган ва олиб келинадиган товарларга аксиз солиғи ставкаларини унификациялаш учун қабул қилинган ўтиш даврининг муддати тугаганлиги муносабати билан ГAТТ ИИИ моддасига мувофиқ “Aҳдлашувчи Тарафлар ички солиқлар ва бошқа ички йиғимлар, ички сотувларга тааллуқли, қонунлар, қоидалар ва талаблар, товарларни сотиш, харид қилиш, ташиш, тақсимлаш ёки улардан фойдаланиш ҳақидаги таклифлар ҳамда муайян миқдорда ёки улушларда товарларни аралаштириш, қайта ишлаш ёки фойдаланишни талаб етадиган миқдорий тартибга солишга оид ички қоидалар импорт қилинган ёки маҳаллий товарларга маҳаллий ишлаб чиқариш учун ҳимояни яратиш мақсадида қўлланилмаслиги лозим деб еътироф етилгани инобатга олиниб” (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 06/04-32/1358-сон маълумотномаси) Ўзбекистон ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида 2021 йил 1 январдан 73 та товар позицияси, шу жумладан електр техникаси (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолатчилик ва бошқа маҳсулотлар), гилам маҳсулотлари ва бошқалар бўйича импорт қилиш чоғида олинадиган аксиз солиғини бекор қилинган;
“аксизости товарларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш мақсадида аксиз солиғи замонавий маъмуриятчилиги самарали восита ва усулларининг тўлиқ амал қилишига имконият яратувчи солиқ органлари ва аксизости товарларни солиққа тортиш амалиёти контрагентларининг функсиялари ва улар билан ўзаро ҳамкорликнинг функсионал модели”га оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида қўйилган вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 06/04-32/1358-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ва амалга оширилиши аксиз солиғи маъмуриятчилиги фаолияти рискларининг муаллифлик таснифи асосида самарали бошқарилиши ёрдамида уларнинг барқарор ривожланишини таъминлади ва ушбу тадбирлар 2021 йилда аксиз солиғидан тушумларнинг режалаштирилганидан 12,9 фоизга ўсишини ва аксиз солиғи бўйича муддатида тўланмаган қарздорлик миқдорини 16,4 фоизга камайишини таъминлаган;
“аҳолини тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш зарарли оқибатларидан ҳимоя қилиш ва улар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолларини бартараф етиш мақсадида мамлакатимизга импорт қилинадиган тамаки маҳсулотларига “импорт” аксизлари ставкаларини оширишга қаратилган таклиф” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6.04.2020 йилдаги “Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4665-сонли қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 06/04-32/1358-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2021йилда “импорт” қилинувчи тамаки маҳсулотлари истеъмоли (хариди) 15,9 фоизга камайган ва 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январга қадар буджетга бу турдаги импорт тамаки маҳсулотлари реализациясидан 12,9 млрд.сўмлик қўшимча аксиз солиғи келиб тушишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish