Sayt test rejimida ishlamoqda

Каландаров Равшан Aбдукаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётнинг реал сектори ривожланишига институционал ўзгаришларнинг таъсирини ошириш йўллари», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt857.
Илмий раҳбар: Aбдуллаев Суюн Aртикович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муфтайдинов Қиёмиддин Ҳамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг реал сектори ривожланишига институционал ўзгаришларнинг таъсирини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқишда давлатнинг “имконият ва чеклов” ҳамда инновацион тизимларнинг ўзаро мувофиқ ҳолдаги ёндашувига асосланган институционал ўзгаришларни киритиш таклифи ишлаб чиқилган; 
мамлакатда реал секторда инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг «0» дан «100» баллгача бўлган мезонини ишлаб чиқиш асосида республика ҳудудларини «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратган ҳолда инновацион лойиҳаларни молиялаштириш орқали еришиш таклифи асосланган;
институционал ўзгаришлар самарадорлигини уй хўжалиги ва тадбиркорлик секторига кўрсатилаётган давлат хизматларида давлат-хусусий шерикчилик тизимини жорий етиш асосида соҳада давлат улушини камайтириш орқали ошириш таклифи асосланган;
иқтисодий еркинлик индексининг фискал саломатлик, давлат харажатлари, тадбиркорлик, савдо, меҳнат, пул, инвестиция ва молиявий еркинлик индикаторлари ҳамда институционал ўзгаришлар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг економетрик модели асосида ЯИМ ўсишининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётнинг реал сектори ривожланишига институционал ўзгаришларнинг таъсирини ошириш йўллари мавзуси доирасида ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
реал сектор самарадорлигини оширишда “имконият ва чеклов” ҳамда инновацион тизимларни биргаликда қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2.1-иловаси билан тасдиқланган “2022 йилда иқтисодиёт тармоқлари бўйича янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш лойиҳаларини баҳолаш”да фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 11/03-15-5275-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш асосида реал секторнинг инновацион жараёнлари тизимида технология ва билим даражасидаги ўзгаришлар, институционал тизим таркиби ва тузилишидаги қарама-қаршиликлар бартараф етилишига еришилган;
мамлакатда реал секторда инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг «0» дан «100» баллгача бўлган мезонини ишлаб чиқиш асосида республика ҳудудларини «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратган ҳолда инновацион лойиҳаларни молиялаштириш орқали еришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КҚ-377-ИВ-сонли “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қўшма Қарорининг 32-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 сентябрдаги 06/30-01/10-4652-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф реал сектордаги самарали ривожланишни таъминлашда макроиқтисодий, ҳудудий, маҳаллий ва институционал таъсир етиш тизимларида қўлланилган;
 республикада уй хўжалиги ва тадбиркорлик секторига давлат хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шерикчилик тизимини жорий етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони 1-иловаси Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 сентябрдаги 06/30-01/10-4652-сон маълумотномаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 14 июндаги 11/03-15-5275-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф соҳада давлат улушини камайтириш ва институционал ўзгаришлар самарадорлигини оширишда фойдаланилди. Мазкур таклиф давлат хизматлари кўрсатишда институционал емуляцияни амалда қўллаш имконини берган;
иқтисодий еркинлик индексининг фискал саломатлик, давлат харажатлари, тадбиркорлик, савдо, меҳнат, пул, инвестиция ва молиявий еркинлик индикаторлари ҳамда институционал ўзгаришлар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликка кўра ЯИМ ўсишининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 сентябрдаги 06/30-01/10-4652-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш ЯИМ ўсиши бўйича прогноз кўрсаткичлари ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish