Расулов Вохоб Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Куб симметрияли яримўтказгичларда баллистик ва сирт фотогальваник эффекти ҳамда икки ўлчамли электронли ҳолатларнинг назарий тадқиқлари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM83.
Илмий раҳбар: Каримов Иброхим Набиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.28.02.2018.FM.60.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор; Имамов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: куб симметрияли яримўтказгичларда юз берувчи баллистик ва сирт фотогальваник эффектларнинг намоён бўлиш қонуниятлари ҳамда икки ўлчамли электронли ҳолатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асимметриявий қатламли структураларда Бастард шартига асосан қўшни қатламлардаги электронлар эффектив массалари турли қийматли бўлгандаги электронлар ўтиш коэффициентининг осцилляцияси аниқланган;
p-GaAsда электрон-фонон ва электрон-фотон ўзаро таъсир асимметриясига боғлиқ бўлган ҳамда зона тармоқлариаро бир фотонли ўтишларда кузатиладиган чизиқли фотогальваник эффект токининг температуравий боғланиши учун математик ифода аниқланган;
мураккаб валент зонали яримўтказгичда электронларнинг фотон ва фононларда асимметриявий сочилиши Келдиш диаграммалар техникаси методида ҳисобланган бўлиб, баллистик фототокнинг спектрал боғланиши ютилиш коэффициентининг спектрал боғланиши билан аниқланиши кўрсатилган;
баллистик фототок коваклар гамильтонианида тўлқин векторларига чизиқли ва кубинчи даражасига мутаносиб бўлган ҳадларнинг эътиборга олиниши туфайли содир бўлиши кўрсатилган бўлиб, яримўтказгич зонавий параметрлар ишорасига боғлиқ ҳолда фототокнинг миқдоран ўзгариши аниқланган;
ташқи магнит майдонидаги кўп воҳали ярим чексиз яримўтказгичда температура ва частотага боғлиқ бўлган ҳол учун сирт фототокининг математик ифодаси келтириб чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Куб симметрияли яримўтказгичларда баллистик ва сирт фотогальваник эффекти ҳамда икки ўлчамли электронли ҳолатларини аниқлаш асосида:
фотогальваник эффект тадқиқотлари натижалари куб симметрияли яримўтказгичларда ночизиқли эффектларнинг электронли ҳолатларга боғлиқлиги «Яримўтказгичларда ночизиқли ва дисперсиявий эффектлар» лойиҳада дисперсиявий оптик ҳодисаларни ўрганишда фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Физика техника институтининг 2017 йил 5 декабрдаги ФТИ-05-12/1025-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши ҳажмий яримўтказгичларда интенсивликка нисбатан ночизиқли фотонли кинетик ҳодисаларни назарий ўрганиш имконини берган;
ярим чексиз кўп воҳали яримўтказгичдаги сирт фототокининг температуравий боғланишлари 10/2000 рақамли «Яримўтказгичли кристаллар ва квант ўлчамли фото ўйғотилган ва каналлашган ионларнинг экситон-поляритон люминесценцияси» грант лойиҳасида ўлчамли квантлашган яримўтказгичларда оптик ҳодисалар механизмини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11/834-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш экситон- поляритонли оптик ўтишларга сирт ҳодисаларининг таъсирини ўрганиш имконини берган;
кўп қатламли яримўтказгичли структураларда Бастард шарти эътиборга олинган ҳолда электронли ҳолатларнинг назарий ҳисоблашлари Ф2-21 рақамли «Яримўтказгич-диэлектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини аниқлашнинг математик моделлаштириш» грант лойиҳада яримўтказгич-диэлектрик контакти соҳасидаги ҳолатларни ўрганишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11/834-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш контакт соҳасидаги икки ўлчамли электронли тизимлардаги кинетик ҳодисаларни назарий ўрганиш имконини берган.