Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Нурали Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш муҳитида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Ped1881. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Пед 80.01.
Расмий оппонентлар: Нам Виктор Вениаминович, педагогика фанлари доктори (DSc); Ҳурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc)
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш муҳитида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларини ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш ҳолати ва муаммолари асосида тарбиячиларнинг рақамлаштириш муҳитида ишлаш кўникмасини, ижтимоий ва касбий вазифаларни ҳал қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш тажрибасини, зарурий ахборотларни мустақил излаш, топиш ва қайта ишлаш малакасини ривожлантириш зарурияти асосланган; 
рақамлаштириш муҳитида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, янгиликка интилиш, янги шароитларга тез мослашиш талаблари ҳамда компетентли, тизимли–ахборотли, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувлари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар тизимлилиги ва узвийлигини таминлаш орқали такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси ўқув курслари ва тренингларни ташкил қилиш орқали ўз-ўзини тизимли ва доимий ривожлантиришга, рақамлаштириш муҳитида мустақил ишлашга, малака ошириш мазмуни ва касбий тажрибани интеграциялашга, мосланувчанлик ва мотивацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида рақамлаштириш муҳитини яратиш орқали тарбиячиларнинг ахборот компетентлигини мустақил ривожлантиришига ва ўзлаштириш даражалари бўйича мониторинг қилиш имконини берадиган ҳамда интерактив таълим топшириқлари, мултимедиа маҳсулотларни яратиш бўйича амалий дастурлар, фойдали ҳаволалар ва рақамли дастурий воситаларни ўз ичига олган рақамли платформа яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштирилган таълим муҳитида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларини ахборот компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича қуйидаги илмий-амалий натижалар олинган:
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш ҳолати ва муаммолари асосида тарбиячиларнинг рақамлаштириш муҳитида ишлаш кўникмасини, ижтимоий ва касбий вазифаларни ҳал қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш тажрибасини, зарурий ахборотларни мустақил излаш, топиш ва қайта ишлаш малакасини ривожлантириш заруриятига оид таклифлар “Замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш”, “Машғулотларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш”, “Таълим жараёнида ахборот технологияларидан самаралий фойдаланиш” ҳамда “Мактабгача таълим ташкилотларида AКТдан самарали фойдаланиш” модуллари мазмуни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2022-йил 23-ноябрдаги 02-02/3-2748-сон маълумотномаси). Натижада модулларни муаллифлик методикаси асосида ўқитишда қўлланиладиган интерактив таълим методлари, педагогик ва мултимедиа маҳсулотларни яратишда амалий дастурлар, фойдали ҳаволалар ва педагогик дастурий воситалардан фойдаланишнинг назарияси ва амалиёти бирлигини илмий-методик жиҳатдан таъминлашга оид таклифларни ўз ичига олган;
рақамлаштириш муҳитида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, янгиликка интилиш, янги шароитларга тез мослашиш талаблари ҳамда компетентли, тизимли–ахборотли, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувлари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блоклар тизимлилиги ва узвийлигини таминлаш орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси ўқув курслари ва тренингларни ташкил қилиш орқали ўз-ўзини тизимли ва доимий ривожлантиришга, рақамлаштириш муҳитида мустақил ишлашга, малака ошириш мазмуни ва касбий тажрибани интеграциялашга, мосланувчанлик ва мотивацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Касбий фаолиятда ахборот технологиялари” (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021-йил 9-февралдаги 1-сонли баёни) номли ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2022-йил 23-ноябрдаги 02-02/3-2748-сон маълумотномаси). Натижалар таълим сифатини ошириш ва тарбиячиларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
ўқув жараёни ахборотлаштирилган муҳитда мустақил таълимга йўналтирилган 24 соатга мўлжалланган малака ошириш курслари ташкил етиш, ўтказиш ва баҳолаш бўйича обйектга йўналтирилган дастурлаш тиллари имкониятларидан фойдаланиб, тингловчиларнинг ахборот-коммуникативлик компетентлдигини ривожлантиришга мўлжалланган методик таъминот ва “Тарбиячиакр.уз” платформаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2022-йил 23-ноябрдаги 02-02/3-2748-сон маълумотномаси) ва амалда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 14843-сон муаллифлик гувоҳнома). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ахборот компетентлигини ривожлантиришга ҳамда малака ошириш курслари курслар мазмуни ва методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish