Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Гўзал Мардановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларида ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида ижодий қобилиятларни шакллантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.PhD/Ped1606.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Муҳаммад Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор; Соҳибов Aкрам Рустамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчиларида ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида ижодий қобилиятларни шакллантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа ўқитувчиси ижодий қобилиятлари мазмуни бадиий-танқидий ва бадиий-ижодий фаолиятга хос мантиқийлик, кузатиш, қиёсий таққослаш ҳамда ижтимоий воқйеликка шахсий муносабатлари уйғунлигини рефлексив ҳамда танқидий тафаккур билан интегративлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари репродуктив босқичларни таксономик реализасиялаш орқали ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини баҳолашга мотивли интилиш жараёнларини юзага келтирувчи ҳамкорликка асосланган ёндашувларни аниқлаш асосида кенгайтирилган;
ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида бўлажак ўқитувчининг профессионал ва ижодий қобилиятини ривожлантириш модели праксиологик, мусиқий ҳамда ижодий кўникмалар даражасини ривожлантириш динамикаси орқали баҳолаш мезонларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган; 
таълим жараёнида ҳамкорликда ўқитиш ёндашувига асосланган воситалардан фойдаланишнинг дидактик хусусиятлари, амалга оширишнинг алгоритмик босқичлари, коррелятив технологиялари каби дидактик шарт-шароитларини асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчиларни ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида ижодий қобилиятини шакллантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак мусиқа ўқитувчиси ижодий қобилиятлари мазмуни бадиий-танқидий ва бадиий-ижодий фаолиятга хос мантиқийлик, кузатиш, қиёсий таққослаш ҳамда ижтимоий воқейликка шахсий муносабатлари уйғунлигини рефлексив ҳамда танқидий тафаккур билан интегративлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 5111100 - мусиқа таълими бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Мусиқа ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 10-сонли қарори асосида берилган 301-сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижодий қобилиятларни шакллантириш методикасини қўллаш самарадорлигини оширишга еришилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари репродуктив босқичларни таксономик реализасиялаш орқали ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини баҳолашга мотивли интилиш жараёнларини юзага келтирувчи ҳамкорликка асосланган ёндашувларни аниқлаш асосида кенгайтиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Мусиқа ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2019 йил 5 сентябрдаги 1-сонли қарори асосида берилган 69-сонли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларини ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини мувофиқлаштиришни ҳал етиш йўллари аниқланган;
ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида бўлажак ўқитувчининг профессионал ва ижодий қобилиятини ривожлантириш модели праксиологик, мусиқий ҳамда ижодий кўникмалар даражасини ривожлантириш динамикаси орқали баҳолаш мезонларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Мусиқа ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 10-сонли қарори асосида берилган 301-сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижодий қобилиятларни шакллантириш технологияларини қўллаш орқали уларда лойиҳалаш кўникмаларини ривожлантириш имкони яратилган;
таълим жараёнида ҳамкорликда ўқитиш ёндашувига асосланган воситалардан фойдаланишнинг дидактик хусусиятлари, амалга оширишнинг алгоритмик босқичлари, коррелятив технологиялари каби дидактик шарт-шароитларини аниқлаш асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар “Мусиқа ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2019 йил 5 сентябрдаги 1-сонли қарори асосида берилган 69-сонли нашр рухсатномаси). Натижада ҳамкорликда ўқитиш технологиялари воситасида ижодий қобилиятни ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг шахсий ва касбий сифатларини ривожлантириш интеграсиясини таъминлашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish