Sayt test rejimida ishlamoqda

Байбосинова Сения Сарсенбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи фаолиятини ўрганиш”, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/San102.
Илмий раҳбар: Курязова Дармон Тураевна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат санъат музейи, PhD.08/09.07.2020.San.118.01.
Расмий оппонентлар: Aлмеев Aлберт, тарих фанлари доктори; Нишанова Камола Солижановна, санъацҳунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи фаолияти, унинг моддий-маданий ёдгорликларни сақлашдаги роли, музей коллекциясининг шаклланишини ҳамда експонатларнинг тарихий аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг ривожида 1929–1939 йилларда 1200 експонат асосида ташкил етилиб, дастлаб археология бўлими фаолият юритганлиги, 1940–1965 йилларда 11322 та експонат тўпланганлиги, 1966–1988 йилларда 32788 експонат шаклланиб, 3 та бўлим фаолият юритганлиги, 1991–2021 йилларда 7 та бўлим фаолият юритиганлиги ҳамда ушбу йилларда қорақалпоқ маҳаллий рассомлари томонидан рангтасвир асарлари сотиб олиниши натижасида експонатлар сони кескин ошиб, 81324 тага етганлиги далилланган; 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида олиб борилган 1956-1996 йиллардаги Хоразм археологик-етнографик експедициясининг илмий изланишлари натижасида тўпланган 678 та археологик, 192 та фотосуратлар, 325 етнографик ашёларнинг бадиий қиймати аниқланиб, музей генофондини ташкил етганлиги далилланган; 
музейда Қорақалпоғистон ўлкаси тарихи ва етногенезини очиб берувчи коллекцияларининг шаклланишига 1960–1980 йилларда илмий ходимлари томонидан олиб борилган експедициялар жараёнида 2083 етнографик, 876 заргарлик санъати буюмлари, 38 ёғоч уймакорлиги, 1129 фотосуратлар келтирилганлиги, шулардан ХИХ – ХХ асрларга тегишли бўлган қорақалпоқ аёлларининг миллий заргарлик санъати буюмлари, “Хайкел”, “Шар тугма”, “Қуйма билак узук”, “Икки қатор тошли билакузук”, аёллар миллий либослари, “Қизил киймешек”, “Aқ жегде”, “Қизил жегде”, еркаклар миллий либоси, “сен сен тун”, “морели чапан”, “Байкеми етик” ва рассомлар Қ.Сайпов, Қ.Бердимуратов, Ф.Мадгазин ижодига мансуб рангтасвир асарларида қорақалпоқ миллий етноргафияси, урф одатлари акс еттирилган далилланган; 
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи експозицияси тарихий-тадрижий жиҳатдан 1929-1940 йилларда дастлабки коллекцияларнинг шаклланиши, тўпламларни сақлаш, ўрганиш ва илмий тавсифлаш усулларини ишлаб чиқиш, 1950-1960 йилларда музей фаолиятининг асосий йўналишларини социалистик қурилиш йўлида тарғиботни мафкуралаш ва кучайтириш ишларини амалга ошириш, 1970-1990 йилларда музейни жадал ривожлантириш, илмий тадқиқот фаолияти ва музейлараро алоқаларни тиклаш, 1990-2000 йилларда музейларни бозор иқтисодиётига киритиш, ўз-ўзини молиялаштириш ва музей тадбирларини амалга ошириш зарурати, 2000 – йиллардан сўнг еса, тарихий ва маданий мерос объектларини сақлаш ва оммалаштириш, мултимедия технологияларини ривожлантириш ва музей фаолиятини рақамлаштириш ишлари устувор аҳамият касб етганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейнинг фаолиятини ўрганиш бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида:
музейда Қорақалпоғистон ўлкаси тарихи ва етногенезини очиб берувчи коллекцияларининг шаклланишига 1960–1980 йилларда илмий ходимлари томонидан олиб борилган експедициялар жараёнида 2083 етнографик, 876 заргарлик санъати буюмлари, 38 ёғоч уймакорлиги, 1129 фотосуратлар келтирилган. шулардан ХИХ – ХХ асрларга тегишли бўлган қорақалпоқ аёлларининг миллий заргарлик санъати буюмлари; “Хайкел”, “Шар тугма”, “Қуйма билак узук”, “Икки қатор тошли билакузук”, аёллар миллий либослари; “Қизил киймешек”, “Aқ жегде”, “Қизил жегде”, еркаклар миллий либоси; “сен сен тун”, “морели чапан”, “Байкеми етик” ва рассомлар Қ.Сайпов, Қ.Бердимуратов, Ф.Мадгазин ижодига мансуб рангтасвир асарларида қорақалпоқ миллий етноргафияси, урф одатлари акс еттирилган санъат намуналарининг аҳамияти ва комплектлаш тамойиллари далилланган таклифлардан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 февралдаги 11-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар музей експозициясини такомиллаштириш ва мазмун моҳиятини илмий бойитишга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида олиб борилган 1956-1996 йиллардаги Хоразм археологик-етнографик експедициясининг илмий изланишлари натижасида тўпланган оламшумул аҳамиятга ега 678 та археологик, 192 та фотосуратлар, 325 етнографик ашёлар классификацияси, бадиий қиймати аниқланиб, музей генофондини ташкил етганлиги далилланган таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 24 февралдаги 06-28-462-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тарихий-маданий ёдгорликлар тарихини ўрганиш ва ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам берган; 
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи експозицияси тарихий-тадрижий жиҳатдан 1929-1940 йилларда дастлабки коллекцияларнинг шаклланиши, тўпламларни сақлаш, ўрганиш ва илмий тавсифлаш усулларини ишлаб чиқиш, 1950-1960 йилларда музей фаолиятининг асосий йўналишларини социалистик қурилиш йўлида тарғиботни мафкуралаш ва кучайтириш ишларини амалга ошириш, 1970-1990 йилларда музейни жадал ривожлантириш, илмий тадқиқот фаолияти ва музейлараро алоқаларни тиклаш, 1990-2000 йилларда музейларни бозор иқтисодиётига киритиш, ўз-ўзини молиялаштириш ва музей тадбирларини амалга ошириш зарурати, 2000 – йиллардан сўнг еса, тарихий ва маданий мерос объектларини сақлаш ва оммалаштириш, мултимедия технологияларини ривожлантириш ва музей фаолиятини рақамлаштириш ишлари устувор аҳамият касб етганлиги фактологик материаллар асосида аниқланган таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт ишлари бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт ишлари бош бошқармасининг 2022 йил 16 февралдаги 02-12⁄04-454-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мустақиллик йилларида туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг маълумотлар бериш, шу билан бирга, експозиция орқали ёшларда тарихий-маданий ёдгорликларга бўлган ҳурмат ҳиссининг кучайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish