Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулямов Комилжон Махмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Ped75.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рузиев Еркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Aлмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 бўлажак амалий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлиги бадиий-естетик дид ва инновацион ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган педагогик-ижодий муҳитни яратиш ҳамда дидактик мақсадлар мазмунини ривожлантирувчи мақсадларга синхрон мослаштириш асосида такомилшлаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларни амалий санъат турларига ўргатиш жараёни индивидуал-психологик хусусиятлар, касбий-педагогик компетентликни ривожлантириш тизимининг тузилмавий компонентларини анъанавий ва ноанъанавий ёндашувларнинг қиёсий таҳлилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш модели педагогик интерпретация, дидактик лойиҳалаш ҳамда шахсий компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган ривожлантирувчи мантиқий мазмунга ега туркум машқларни киритиш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш самарадорлиги касбий-педагогик компетентликни ривожлантириш механизмларини илмий-назарий, ташкилий-методик ҳамда компетенсиявий ёндашувнинг мезон ва индикаторларига мос ахборот коммуникация технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак амалий санъат ўқитувчилари касбий-педагогик компетентлигининг ривожланганлик даражаларини ташхислаш дидактик компонентлар ва маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатиш кўникмаларига проектив мувофиқлаштиришнинг продуктивлигини ошириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак амалий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлиги бадиий-естетик дид ва инновацион ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган педагогик-ижодий муҳитни яратиш ҳамда дидактик мақсадлар мазмунини ривожлантирувчи маысадларга синхрон мослаштириш асосида такомилшлаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадыиыот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5595-сон маълумотномаси). Натижада таълим мазмунини модернизациялаш имкони кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларни амалий санъат турларига ўргатиш жараёни индивидуал-психологик хусусиятлар, касбий-педагогик компетентликни ривожлантириш тизимининг тузилмавий компонентларини анъанавий ва ноанъанавий ёндашувларнинг қиёсий таҳлилига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажрилган ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5595-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак амалий санъат ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга шароит яратилган;
бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш самарадорлиги касбий-педагогик компетентликни ривожлантириш механизмларини илмий-назарий, ташкилий-методик ҳамда компетенсиявий ёндашувнинг мезон ва индикаторларига мос ахборот коммуникация технологияларини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5595-сон маълумотномаси). Aхборот-методик таъминот бўлажак амалий санъат ўқитувчиларини мустақил ва креатив фаолиятга йўналтириш, ўз-ўзини ижодий такомиллаштиришга хизмат қилган; 
бўлажак амалий санъат ўқитувчиларининг креатив фикрлаши ва касбий-педагогик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятларини аниқлаш, анъанавий ва компетенсиявий ёндашувларни қиёсий тавсифлаш асосида бўлажак амалий санъат ўқитувчиларининг индивидуал психологик хусусиятлари ҳамда касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш тизимининг тузилмавий компонентларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли «Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5595-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак амалий санъат ўқитувчилари касбий компетентлиги даражаларини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish