Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинов Ахмаджон Хасанжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геологик-геофизик маълумотлар мажмуаси асосида Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғини турларга ажратиш», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/GM123.
Илмий раҳбар: Атабаев Дилшот Хусаинбаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Лутфулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори; Юлдашев Ғофир Юлдашевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геологик-геофизик маълумотлар мажмуаси асосида Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғини турларга ажратиш ҳамда углеводород уюмларига истиқболли майдонларни прогнозлаш ва сеймотектоник потенциалини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудуди бўйича замонавий эндоген режимларнинг платформа ва ороген босқичларининг тафроген режим билан алмашиниш зоналари аниқланган;
ер қобиғидаги нефтгаздорлик ва сейсмикликнинг замонавий эндоген режимлар тизимида таҳлил қилиш услубияти ишлаб чиқилган;
илк бор замонавий эндоген режимлар ва углеводород уюмлари тўпланиши билан боғлиқликлар асосида углеводород конларига прогноз майдонлари аниқланган;
замонавий эндоген режимлар ва сейсмиклик билан боғлиқликлар асосида Ўзбекистон ҳудуди учун максимал магнитуда бўйича табақалаштирилган эхтимолий зилзила ўчоқлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғини замонавий эндоген режимлар ва эволюцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геологик-геофизик маълумотларни кластер таҳлил қилиш орқали тузилган Ўзбекистон ҳудудининг замонавий эндоген режимлар харитаси “Ўзбекгеофизика” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 7 октябрдаги 32-4763-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ҳудудининг углеводород потенциалини баҳолашга ҳамда геофизик ишларни лойиҳалаштиришга имкон берган;
замонавий эндоген режимлар ва углеводород конлари ўртасидаги боғлиқликни таҳлили ҳамда айрим ер қобиғи турларида углеводород потенциали юқори ҳудудлар харитаси “Ўзбекгеофизика” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 7 октябрдаги 32-4763-сон маълумотномаси). Натижада, геофизик қидирув ишларини лойиҳалаштиришга имкон берган;
ер қобиғини турларга ажратилиб тузилган углеводород конлари бўйича прогноз харита “Ўзбекгеофизика” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 7 октябрдаги 32-4763-сон маълумотномаси). Натижада, геофизик қидирув ишларини лойиҳалаштиришга имкон берган;
геологик-геофизик маълумотларни кластер таҳлил қилиш усули асосида Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғида кечаётган жараёнларни баҳолаш орқали тузилган замонавий эндоген режимлар ва унинг эволюциясини акс эттирувчи харита Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2022 йил 2 октябрдаги 4/4/35-2841-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ҳудудининг сейсмотектоник потенциалини баҳолашга, кучли зилзилалар жойи ва магнитудасини аниқлашга имкон берган;
замонавий эндоген режимлар ва сейсмиклик ўртасидаги боғлиқликларни статистик таҳлили асосида ер қобиғининг айрим турларида ажратилган сейсмотектоник потенциали юқори ҳудудлар харитаси (Ммах=7.0-7.5) Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2022 йил 2 октябрдаги 4/4/35-2841-сон маълумотномаси). Натижада, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими учун кучли зилзилалар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни ажратиш имконини берган.
ер қобиғининг турларга ажратишда ер ёриқлари тектоникаси ва сейсмологик маълумотлар асосида Ммах бўйича табақалаштирилган эҳтимолий зилзила ўчоқлари харитаси Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2022 йил 2 октябрдаги 4/4/35-2841-сон маълумотномаси). Натижада, Республиканинг сейсмик режимини мониторинг қилиш, сейсмик, геофизик ва гидрогеосейсмологик кузатиш пунктлари тўрини оптималлаштиришда сейсмотектоник шароитларни ҳисобга олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish