Sayt test rejimida ishlamoqda

Нутфуллоев Ғафур Субхоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ер ости кон лаҳимларини ўтишда портлатиш ишларини олиб боришнинг самарали усулларини ва технологик параметрларини ишлаб чиқишнинг илмий-техник асослари», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш), 04.00.17 ‒ Кончиликда физик жараёнлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/T498.
Илмий маслаҳатчилар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, профессор; Насиров Ўткир Фатидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузуридаги DSc.22/30.12.2019.Т.98.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Атрушкевич Виктор Аркадьевич, техника фанлари доктори, профессор; Винников Владимир Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аликулов Шухрат Шаропович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ости кон лаҳимларини ўтишда, портлаш энергиясидан тўлиқ фойдаланиш, шпурлардан фойдаланиш коэффициентини ошириш ва лаҳим контурида БПИ ни олиб бориш тартибидан рационал фойдаланиш йўли орқали портлатиш технологияларининг самардорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости кон лаҳимларини ўтишда контурли зарядлаш параметрлари тадқиқ қилинган ва натижада усулнинг самарадорлиги, контурли шпурлар орасидаги масофани тўғри танлашга, контурли шпурлар орасидаги масофанинг контуролди шпурлар қаторигача бўлган энг қисқа қаршилик чизиғига (ЭҚҚЧ) нисбати ва заряд ҳажмининг уни ўз ичига олган шпур ҳажмига нисбатига боғлиқлик аниқланган;
ер ости кон лаҳимларини ўтишда, ПМ нинг бризантлиги ва иш бажариш қобилиятининг контурли портлатиш самарадорлигига, контурли шпурлар орасидаги масофанинг контурли портлатиш самарадорлигига, яқинлашиш коэффициенти қийматини контурли портлатишга, заряд конструкциясини, контурли шпурлар қиялик бурчакларининг контурли портлатиш самарадорлигига ва структуравий-геологик шароитларнинг контурли портлатиш параметрларига таъсирини аниқлашга имкон берувчи контурли портлатиш параметрларини аниқлаш учун экспериментал ишларни ўтказиш методикаси ишлаб чиқилган; 
иккита зона – бузилмаган силжитилган шпурлараро бутунлик целик ва майда дисперс ҳолатида майдаланган тоғ жинслари зоналаридан иборат бўлган, қўшимча қисқа шпурли зарядни портлатиш билан «самарали забойка»ни шакллантириш жараёни қонуниятлари аниқланган;
ПМ заряди кумулятив таъсирининг гидродинамик назариясини ўрганиш асосида, оқим узунлигига, унинг ва тоғ жинсларининг зичлиги, шунингдек, тоғ жинси ва материалнинг нисбий сиқилишига боғлиқ ҳолда тоғ жинслари массивини қулатиш чуқурлиги аниқланган;
ПМ шпурли зарядининг янги конструкциясини ишлаб чиқиш имконини берувчи, кумулятив эффектга эга бўлган ПМ заряди таъсирини рақамли моделлаштириш амалга оширилди, кумулятив заряднинг потенциал имкониятлари аниқланди ва кумулятив зарядни ишлашининг физик хусусиятлари аниқланган;
контурли портлатиш технологиясидан фойдаланилганда портлатиш ишларининг массивга таъсир этиш зонаси қиймати қисқариши ва турли қирқим юзасига эга бўлган лаҳимларда контурли портлатиш технологиясидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мувофиқлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мураккаб кон-техник шароитларда ер ости кон лаҳимларини ўтишнинг портлатиш технологиясини илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли зичликдаги тоғ жинсларини кумулятив самарага эга бўлган тарқоқлашган ва қисқартирилган скважина зарядлари билан қулатиш усулига Россия Федерацияси Интеллектуал мулк федерал хизматидан ихтирога патент олинган (№2594236, 2016 й). Натижада, маълум даражадаги майдалаш ва турли зичликдаги тоғ жинсларини тайёрлаш сифатига эга бўлиш ҳамда уларни майдалаш харажатини камайтириш имконини берган;
қўшимча қисқа шпурли зарядларни портлатиш билан ҳосил қилинган «самарали забойка» «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Ковулди шахтасида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 14 октябрдаги 01-02-5-ChX-22-10-0073-сон маълумотномаси). Натижада, шпурларни ўтиш самардорлигини ошириш имконини берган;
ер ости кон ишларида кумулятив зарядга эга бўлган шпурли зарядлар билан тоғ жинси массивини портлатиб қулатиш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Ковулди шахтасида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 14 октябрдаги 01-02-5-ChX-22-10-0073-сон маълумотномаси). Натижада, портлаш энергиясидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига шпурларнинг бурғилаш сеткаси ва ШФКни ошириш, ПМнинг солиштирма сарфини камайтириш ҳамда ер ости кон лаҳимларини ўтишда БПИ харажатларини 20% га камайтириш имконини берган;
ер ости кон лаҳимларини ўтишда контурли зарядлаш параметрлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ковулди шахтасида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 14 октябрдаги 01-02-5-ChX-22-10-0073-сон маълумотномаси). Натижада, контурли шпурлар орасидаги оптимал масофа, зарядлаш коэффициенти, яқинлашиш коэффициенти ва контурли зарядларда электродетонаторларнинг секинлашиш вақтини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish