Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Ғанишер Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нордон газлар билан тўйинган абсорбентларни регенерация қилиш жараёнида қўлланиладиган иссиқлиқ алмашиниш қурилмасини  такомиллаштириш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3423.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдугаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “O`ZLITINEFTGAZ” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни тозалашда нордон газ билан тўйинган абсорбентни регенерация қилиш жараёнида қўлланиладиган қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмасини хомашёни ички қувурларга тақсимланиш даражасини оширишга орқари такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диэтаноламин хомашёсини қиздириш учун такомиллаштирилган конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмаси ишлаб чиқилган ҳамда мақбул (оптимал) режим-конструктив кўрсатгичлари (оқим тезлиги – 0,17 м/с, Re – 5146,иссиқлик бериш коэффициенти 1 – 3167 Вт/(м2К), иссиқлик узатиш коэффициенти K – 376Вт/(м2К); қурилманинг гидравлик қаршилиги Р – 8941 кПа) ҳисоблаб топилган;
иссиқлик алмашиниш қурилмасининг тақсимлаш камерасида хомашё билан таъминланиш даражаси қўшимча тарзда 7,4 % га ортиши ҳамда қувурлар узунлиги бўйича ҳароратнинг 23,5 дан 39 оС гача кўтарилиши исботланган; 
марказдан қочма куч таъсирида иссиқлик ташувчидан қувур ташқи деворига берилаётган иссиқлик бериш коэффициентининг ортиши ҳамда қувур деворидан қиздирилаётган суюқликка узатилаётган  иссиқлик  бериш коэффициенти ҳам ортиши (α2= 321 Вт/(м2.К)) исботланган;
иссиқлик алмашиниш қурилмаси тақсимлаш камерасида оқимни айланма ҳаракатини таъминлаш натижасида иссиқлик бериш коэффициентини 1,05 маротабага, иссиқлик узатиш коэффициенти 1,2 маротабага, узатилаётган иссиқлик миқдори эса 1,21 маротабагача ҳамда иссиқлик ва электр энергиясига қилинаётган сарф - ҳаражатларни  12 % га камайиши асосланган; 
табиий газни тозалашда нордон газлар билан тўйинган абсорбентларни регенерация қилиш жараёнида қўлланиладиган иссиқлиқ алмашиниш қурилмасини тақсимлаш камераси қисмидаги оқим ҳаракатига марказдан қочма куч таъсир эттириш натижасида хомашёни қувурларга тақсимланиш даражасини ошириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Газларни нордон компонентлардан тозалаш технологиясида тўйинган абсорбентни регенерациялашда қўлланилаётган қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмасида оқим ҳаракатини марказдан қочма куч таъсирида йўналтириш орқали такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
газларни нордон компонентлардан тозалашда тўйинган абсорбентни регенерациялаш қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмасини, марказдан қочма ҳаракатни ҳосил қилувчи қўзғалмас конструкция ўрнатиш орқали такомиллаштирилган технологияси «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг “2022-2025-йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» 2022 йил 4 мартдаги Ф06/ЭМ-807-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик алмашиниш қурилманинг тақсимлаш камерасида оқим ҳаракатини айланма тарзда амалга ошириш орқали ички қувурларида диэтаноламин оқимининг бир ҳил тақсимлаш имконини беради;
газларни нордон компонентлардан тозалашда тўйинган абсорбентни регенерациялаш қобиқ қувурли қурилмаси қувурлардаги иссиқлик алмашиниш жараёнини жадаллаштириш орқали такомиллаштирилган технологияси «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг “2022-2025-йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» 2022 йил 4 мартдаги Ф06/ЭМ-807-сон маълумотномаси). Натижада, оқим ҳаракатининг турбулент режими таъминланиб, қувур юзалари билан оқим таъсирини ошириш, иссиқлик ва электр энергиясига сарфланаётган сарф-ҳаражатларни камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish