Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахатжонов Сунатилла Собиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини демократлаштиришда вакиллик органларининг роли», 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ss193.
Илмий раҳбар: Паҳрутдинов Шукритдин Илясович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, доцент; Якубов Баҳтиёр Султонназирович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини демократлаштиришда вакиллик органлари фаолиятини тадқиқ этиш, уларнинг бу борадаги ролини ошириш ва ривожлантириш юзасидан илмий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий Кенгашларниг фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалдаги қонун хужжатларига “маҳаллий Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тартиби” ҳамда “Кенгаш раҳбариятига номзодлар таркиби умумий депутатларнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги” нормасини киритиш Ўзбекистонда вакиллик демократияси ривожига хизмат қилиши асосланган;
Ўзбекистонда парламент тизимини такомиллаштириш ва қонунлар легитимлигини ошириш борасида ҳудудларнинг стратегик мақсадларини шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий холатларини инобатга олган ҳолда маҳаллий Кенгашларга қонун ижодкорлиги ташаббусини бериш ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашида ўзининг ижобий натижасини кўрсатган раҳбар кадрларни лавозимга тасдиқлашда маҳаллий Кенгаш тавсиясининг инобатга олиниши принципини амалиётга тадбиқ этиш самарали эканлиги асосланган;
депутатнинг ўзи сайланган сиёсий партия олдидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида, партия томонидан округ сайловчиларининг фикрини инобатга олган ҳолда, ўз депутатини чақириб олиш ҳамда унинг ўрнига янги номзод кўрсатиш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ эканлиги илмий асослаб берилган;
парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда пропорсионал сайлов тизимини (партия дастури ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб партияга нисбатан овоз бериш) жорий этиш сиёсий партияларнинг ваколатларини, таъсир кучини ва фаолият самарадорлигини ортишига, шунингдек қайта сайловлар учун бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг иқтисод қилинишига олиб келиши комплекс таҳлил асосида исботланганган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини демократлаштиришда вакиллик органларининг ролига бағишланган илмий-тадқиқот ишининг натижалари юзасидан қуйидаги тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилган:
маҳаллий Кенгашларниг фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалдаги қонун хужжатларига “маҳаллий Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тартиби” ҳамда “Кенгаш раҳбариятига номзодлар таркиби умумий депутатларнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги” нормасини киритиш Ўзбекистонда вакиллик демократияси ривожига хизмат қилиши борасидаги амалий таклиф ва хулосаларидан Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 8-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари регламенти тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг  2022-йил 21-октябрдаги 11-04/2732-сонли далолатномаси). Натижада, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари регламенти тўғрисида”ги қонун лойиҳасида келтирилган “маҳаллий Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тартиби”ни киритилишига асос бўлган;
Ўзбекистонда парламент тизимини такомиллаштириш ва қонунлар легитимлигини ошириш борасида ҳудудларнинг стратегик мақсадларини шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий холатларини инобатга олган ҳолда маҳаллий Кенгашларга қонун ижодкорлиги ташаббусини бериш ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашида ўзининг ижобий натижасини кўрсатган раҳбар кадрларни лавозимга тасдиқлашда маҳаллий Кенгаш тавсиясининг инобатга олиниши принципини амалиётга тадбиқ этиш самарали эканлиги юзасидан билдирилган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришда файдаланган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил 12-октябрдаги №04/10-10-174-сонли далолатномаси). Натижада, маҳаллий Кенгашларнинг функтсионал фаолиятини такомиллаштиришда ва уларга қонун ижодкорлиги ташаббусини беришда ҳуқуқий восита бўлиб хизмат қилган;  
 депутатнинг ўзи сайланган сиёсий партия олдидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида, партия томонидан округ сайловчиларининг фикрини инобатга олган ҳолда, ўз депутатини чақириб олиш ҳамда унинг ўрнига янги номзод кўрсатиш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ эканлиги илмий асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Либерал демократик партияси партиянинг электорат манфаатлари йўлидаги амалий фаолиятида фойдаланган. (Ўзбекистон Республикаси Либерал демократик партиясининг 2023-йил 11-январдаги 01-27/08-сонли далолатномаси). Натижада, партиядан сайланган депутатлар ва партия депутатлик гуруҳларининг ўзаро ҳамкорлик фаолиятини тизимли йўлга қўйилишига асос бўлган;  
диссертатсиянинг парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда пропорсионал сайлов тизимини (партия дастури ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб партияга нисбатан овоз бериш) жорий этиш сиёсий партияларнинг ваколатларини, таъсир кучини ва фаолият самарадорлигини ортишига, шунингдек қайта сайловлар учун бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг иқтисод қилинишига олиб келиши комплекс таҳлил асосида исботланганлиги борасидаги илмий таклифларидан  Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 10-январдаги 6-19-сонли далолатномаси). Натижада, партиянинг қонунчилик органига ташкилий кадрлар сиёсатини самарали амалга оширишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish