Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмухамедов Бобир Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш масалалари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1906.
Илмий раҳбар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.9/31.08.2022.I.151.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Мақсадли ипотека омонати” механизми асосида янги кредитлаш тизимини жорий этилиши орқали расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларни уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити ажратиш таклифи ишлаб чиқилган;  
тижорат банкларида улушдор жисмоний шахсларга уй-жой қурилишини молиялаштириш учун ипотека кредитларини ажратиш механизмини йўлга қўйилиши асосида қурилишнинг дастлабки босқичида уй-жой сотиб олиш ва унинг нархининг арзонлашишига эришиш таклифи ишлаб чиқилган;
якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун 
ипотека кредити ажратиш, бунда кам даромадли аҳолига субсидия тўлаш тартибининг амалиётда қўлланилиши асосида қишлоқ жойларда бир ҳовлида яшаётган бир нечта оилаларнинг уй-жой масалаларини ҳал этиш таклифи асосаланган;
республикада “Ижтимоий ижара” тизимини жорий этилиши орқали оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган хотин-қизлар, бошпанасиз ва ногиронлиги бор шахсларнинг уй-жой масалаларини ҳал этиш таклифи ишлаб чиқилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда кичик бизнес фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда “мақсадли ипотека омонати” механизмини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33 сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредити орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 6-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 05/17-05-4/16-2235-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 02/08-32/1742-сон ва “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 11 октябрдаги 13-1/4217-1-сон маълумотномалари). Натижада “Мақсадли ипотека омонати” тизими орқали Ипотека-банкда 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 1 056 нафар фуқароларнинг 63 360,0 млн сўмлик бадал маблағлари жамланиши бўйича шартномалар тузилган; 

тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга уй-жой қурилишини молиялаштириш учун ипотека кредитлари ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 18-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 05/17-05-4/16-2235-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 02/08-32/1742-сон ва “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 11 октябрдаги 13-1/4217-1-сон маълумотномалари). Натижада банклар орқали 2022 йилнинг 9 ойи давомида 2 120 та жисмоний шахсларга уй-жой қурилиши учун 451,2 млрд.сўм ипотека кредити ажратилган; 

жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 6-бандида ўз аксини топган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 11 октябрдаги 13-1/4217-1-сон маълумотномалари). Натижада якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун тижорат банклар орқали 2022 йилнинг 9 ойида 5 307 та фуқарога 1 172,7 млрд.сўмлик ипотека кредитлари ажратилди; 

оғир ижтимоий шароитдаги ва ўта кам даромадли кишиларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ижтимоий ижара тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг 9-10-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 05/17-05-4/16-2235-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 02/08-32/1742-сон ва “Ипотека-банк” АТИБнинг 2022 йил 11 октябрдаги 13-1/4217-1-сон маълумотномалари). Натижада 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган уй-жойларнинг пастки қаватларидаги хонадонлар “Халқпарвар” комиссиялари томонидан 4 124 та кам даромадли оилаларга ижтимоий ижара асосида ажратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish