Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуродов Элёр Тухлиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кукурбит[n]уриллар ва тиогликольурилларнинг пўлат коррозиясини ингибирлаш механизмларини физик-кимёвий тадқиқ қилиш», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/К76.

Илмий раҳбар: Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Сидиқов Абдужалол Сидикович, кимё фанлари доктори, профессор; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кукурбит[n]уриллар ва тиогликольурилларнинг кучли кислотали, ишқорий ва нейтрал муҳитларда пўлат коррозиясини ингибирлаш хоссаларини ва механизмини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ингибиторлар коррозион муҳитга киритилганда металл юзасида темир иони билан комплекс ҳосил қилиши ва адсорбцияланиши, бунинг натижасида энтропиянинг қиймати камайиб кетиши аниқланган;

илк бор металл юзасида ингибиторнинг сув молекулалари билан квази алмашиниш жараёни содир бўлиши ва ингибитор муҳитнинг диэлектрик константасини камайтириши аниқланган;

металл юзасида ингибитор ҳосил қилган юпқа қатламининг мустаҳкамлиги ошиши натижасида муҳитнинг заряд трансфер қаршилиги қиймати ва Найквист ярим айланаси кўлами ортиши исботланган;

илк бор ингибитор билан темир ионининг мустаҳкам комплекси H+ иони учун эркин жойлар ҳосил қилмаслиги ва кучли кислотали ва ишқорий муҳитларда эримаслиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кукурбит[n]уриллар ва тиогликольурилларнинг пўлат коррозиясини ингибирлаш механизмларини физик-кимёвий тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

синтез қилинган кукурбит[n]уриллар «Муборакнефтгаз» МЧЖ да кучли кислотали ва ишқорий муҳитларда пўлат 3 ва Н80 материалларини коррозиядан ҳимоялаш учун қўлланилган («Муборакнефтгаз» МЧЖнинг 2017 йил 25 декабрдаги 1137/Т-сон маълумотномаси). Натижада пўлат материалларни коррозиясини 96,53% гача камайтирилиш имконини берган;

тиогликольуриллар асосида олинган антикоррозион ингибиторлар «Муборакнефтгаз» МЧЖда нейтрал муҳитларда сув айланма тизимларида пўлат 3 ва Н80 материаллари коррозиясини камайтириш учун қўлланилган («Муборакнефтгаз» МЧЖнинг 2017 йил 25 декабрдаги 1137/Т-сон маълумотномаси). Натижада металларни коррозиясини 98,45%гача камайтириш имконини берган;

синтез қилинган янги турдаги ингибиторларнинг физик-кимёвий тадқиқотларининг натижаларидан А-12-46 рақамли «Полиэлектролитларнинг коррозияга бардош самарадорлигини ошириш ва уларни қўллаш» мавзусидаги лойиҳада ингибирлаш механизмини физик-кимёвий тадқиқ қилиш ва электрокимёвий хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 89-03-846-сон маълумотномаси). Натижада металларни коррозиядан самарали ҳимоялайдиган бирикмаларнинг янги синфига кирувчи ингибиторларни яратиш ва турли муҳитларда сувда эрувчан бирикмаларнинг ингибирлаш механизмларига таъсирини аниқлаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish