Холмуродова Дилафруз Қуватовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида композицион ёғоч-пластик плитали материалларнинг самарали таркибини ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 02.00.05–Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T297.
Илмий раҳбар: Асқаров Қудрат Асқарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Ахмаджон Хакимович, кимё фанлари доктори, профессор; Примқулов Махмуд Темурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Совпластитал» МЧЖ.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида композицион ёғоч-пластик плитали материалларнинг самарали таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш, машинасозлик ва мебель саноатида ишлатиладиган импорт ўрнини босувчи композицион ёғоч-пластик плита материалларни олишда полимер боғловчилардан ва тўлдирувчи сифатида пахта ғўзапоясидан фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
ғўзапоядан олинган ёғоч тўлдирувчининг тузилиши, тури ва фракцион таркибининг миқдори ва полимер боғловчининг композицион массаси бир хил таркибли бўлмаган композицион ёғоч-пластик плита материалларнинг асосий физик-механик хоссаларига таъсир кўрсатиши аниқланган;
ғўзапоянинг майдаланган массасини пневмоэлакдан ўтказиш имконияти борлиги ва шу асосида кўп қаватли, таркибида толали заррачалар бўлган композицион ёғоч пластик материаллар олиниб, пневматик агрегатларининг тўпланиб ва тиқилиб қолишига йўл қўймайдиган тўлдирувчи заррачаларининг оптимал ўлчамлари аниқланган;
ғўзапоядан ёғоч тўлдирувчи олиш технологияси ва унинг асосида композицион ёғоч пластик материаллар ҳамда ашёлар олишнинг асоси ҳисобланган майдаланган массага бўлган талаблар ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқарилган композицион ёғоч пластик материалларни физик-механик хоссаларини бевосита ёғочдан олинадиган ёғоч-қиринди плиталарга нисбатан афзаллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гўзапоядан олинган тўлдирувчилардан фойдаланиб композицион ёғоч-пластик плиталар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ёғоч-қипиқли плиталар ташкилот стандарти»га «Ўзқурилишматериаллари» АЖ билан ўрнатилган тартибда келишилган (13.03.2018 й.) ҳолда ўзгартиришлар киритилган (Тs 21393771-01:2014). Натижада ғўзапоядан ёғоч-пластик плита ишлаб чиқариш учун қўшимча манба сифатида ишлатиш имконини берган;
яратилган ёғоч-пластик плитанинг оптимал таркиби ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш базаси «PROSPER ALL» МЧЖда жорий қилинган («Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2018 йил 7 мартдаги ТМ-01/03-716-сон маълумотномаси). Натижада ёғоч-пластик плиталарни қурилишда ишлатиш имконини берган;
композицион ёғоч-пластик плиталар «AZIMUT-MIG» МЧЖ қурилиш ташкилотида фойдаланилган («Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2018 йил 7 мартдаги ТМ-01/03-716-сон маълумотномаси). Натижада ёғочни 2-3 бараварга тежаш имконияти яратилган.