Умурзакова Дилнозахан Махамаджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иссиқлик енергетикаси обйектларининг иссиқлик юкламасини адаптив-инвариант бошқариш тизимини синтезлаш», 05.01.02 – «Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш» (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т1113
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Сулюкова Лариса Фаритовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Назаров Файзулло Махмадиярович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқлик енергетика обйектларининг иссиқлик юкламасини адаптив-инвариант бошқариш тизимларини синтезлаш моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли хил ёқилғиларни биргаликда ёқиш жараёнида маълумотларнинг ноаниқлиги, обйект динамикасининг ўзгарувчанлиги ҳамда технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда иссиқлик юкламасини бошқариш жараёнининг динамик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик юкламасининг тасодифий ўзгариши ва дастлабки маълумотларнинг қисман ноаниқлиги шароитида ёқилғи сарфини ўзгартириш ҳисобига компенсасиялаш ҳамда бошқариш жараёнини стабиллаш имконини берувчи бошқариш тизимини адаптив созлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
маълумотлар ноаниқлиги шароитида бошқариш жараёнининг технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда, буғ генератори технологик параметрларини норавшан бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
бошқариш обйекти параметрлари ва ташқи ғалаёнларнинг кенг диапазонда ўзгариши шароитида иссиқлик юкламасини юқори сифатли бошқаришни таъминлаш имконини берувчи норавшан бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иссиқлик енергетикаси обйектлари буғ генератори иссиқлик юкламасини адаптив-инвариант бошқариш тизимларини синтезлаш натижалари асосида:
турли хил ёқилғиларни биргаликда ёқиш жараёнида маълумотларнинг ноаниқлиги, обйект динамикасининг ўзгарувчанлиги ҳамда технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда иссиқлик юкламасини бошқариш жараёнининг ишлаб чиқилган динамик моделлари Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат корхонасида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги №13-8639-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмлар иссиқлик юкламасининг ўзгаришига мос равишда бошқариш обйектининг оптимал функсионал режимларини танлаш имконини берган;
иссиқлик юкламасининг тасодифий ўзгариши ва дастлабки маълумотларнинг қисман ноаниқлиги шароитида бошқариш жараёнининг технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда, норавшан бошқариш тизими параметрларига адаптациялаш хусусиятини берувчи алгоритмлар Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат корхонасида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги №13-8639-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган алгоритмлар турли хил ёқилғилар биргаликда ёқилганда буғ генератори ҳарорат режимини ва иссиқлик юкламасини динамик ўзгаришини барқарорлаштириш имконини берган;
иссиқлик юкламасини бошқариш обйекти параметрлари ва ташқи ғалаёнларнинг кенг диапазонда ўзгариши шароитида иссиқлик юкламасини юқори сифатли бошқаришни таъминлаш имконини берувчи норавшан бошқариш тизимининг дастурий мажмуаси Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат корхонасида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги №13-8639-сон маълумотномаси). Натижада, буғ ҳароратининг ўртача квадрат оғишини технологик регламентга нисбатан 1-2℃ га камайтириш ҳисобланди, бу еса ёқилғи сарфини 95% дан 62% га камайтириш имконини берган.