Иброҳимова Зулайхо Эргаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мураккаб фрактал тузилишли объектларни математик модел ва рекурсив алгоритмларини ишлаб чиқиш», 05.01.01- Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2744.
Илмий раҳбар: Анарова Шаҳзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Ўткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, доцент;
Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб фрактал тузилишли геометрик объектларни
L-тизимлар, R-функция (RFM) ва IFS усуллари асосида математик (геометрик) модел ва рекурсив алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
L-тизимлар, IFS, R-функция (RFM) усуллари ва геометриянинг асосий тушунчалари асосида газламалардаги мураккаб фрактал тузилишли айланасимон ва дарахтсимон миллий нақшларни чизишнинг геометрик моделлари такомиллаштирилган ва рекурсив алгоритмлари ишлаб чиқилган;
итерацион усуллар ва полиномиографлар ёрдамида мураккаб фрактал тузилишли тасвирларни ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
айлана ва юлдузсимон фракталларни деформациялаш натижасида инверсион фракталлар тўпламини ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
газламалардаги мураккаб фрактал тузилишли миллий нақшларни RFM, L-тизимлар, IFS усуллари ёрдамида визуаллаштиришни автоматлаштирувчи дастурий мажмуанинг функционал схематик тузилиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация доирасида фрактал тузилишли миллий нақшларни геометрик моделлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган рекурсив алгоритмлар ва яратилган дастурий мажмуа асосида:
миллий нақш шаклларини ишлаб чиқишда ва уларга дизайн беришда фракталлар назарияси, RFM усули асосида ишлаб чиқилган алгоритм, автоматлаштирувчи дастурий восита «SAMARQAND PRODUCTS» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги 33-8/6758-сон маълумотномаси). Натижада миллий гиламларнинг нақш шаклларини ишлаб чиқишда, уларнинг дизайнини лойиҳалашда фрактал кўринишдаги замонавий нақшларни шакллантиришни автоматлаштириш ишлаб чиқаришни 7% - 10% га ошириш ва меҳнат ҳажмини камайтириш имконини берган;
компьютер графикасининг геометрик алмаштиришлари ёрдамида фрактал тузилишли тасвирларни геометрик моделлаштириш усуллари ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий восита «BELKIS CARPET» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги 33-8/6758-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотнинг сифатини ва харидор талабидаги нақш шаклининг рангини кенг қамровда ўзгартириш орқали маҳсулотга бозор талабини 1.1-1.2 мартага ошириш имконини берган;
мураккаб фрактал тузилишли геометрик шакллар қуриш алгоритмлари базасига эга бўлган дастурий восита «ZAMON TEKSTIL EXPORT» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил12 октябрдаги 33-8/6758-сон маълумотномаси). Натижада газлама дизайнини безатишда фойдаланиладиган нақшларни яратиш учун кетадиган вақтни ўртача 10% га қисқартириш имконини берган;
мураккаб фрактал тузилишли геометрик шакллар қуриш алгоритмлари базасига эга бўлган дастурий восита «ARCH VISION PROJECT» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 октябрдаги 33-8/6758-сон маълумотномаси). Натижада замонавий бино архитектуралари дизайнини яратиш учун кетадиган вақтни ўртача 15% га қисқартириш имконини берган.