Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитов Бафо Усмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Муҳандислик масалалари учун ер рельефини геометрик моделлаштиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш, 05.01.01 – Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т151.
Илмий маслаҳатчи: Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад
ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01:
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент, Анарова Шахзода Аманбаевна; техника фанлари доктори, доцент Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич; физика-математика фанлари доктори, профессор Заитов Одил Атаханович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ер рельефини муҳандислик масалалари учун тайёрлашда ҳудудни дастлабки маълумотлари асосида геометрик рақамли моделини ишлаб чиқиш, геоахборот маълумотларини қайта ишлаш алгоритмлари ва самарали лойиҳалаш технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғри бурчакли тўр маълумотлари асосида ҳудуд юзасини комплекс геометрик таҳлил қилувчи рельефни рақамли модели яратилган;
геоахборот тизимларида тўғри бурчакли тўр маълумотларини ясси эгри чизиқнинг ўртача қиялиги ва рельеф текислигини аниқлашнинг графоаналитик усуллари ишлаб чиқилган;
тўғри бурчакли тўр маълумотларини рельеф сиртининг кварталлар негизида ва бутун ҳудуд бўйлаб мураккаблик коэффициенти аниқланган ҳамда қийматларини картограмма кўринишида тасвирлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тўғри бурчакли тўр маълумотлари асосида рельеф сиртини кварталлар бўйича ва бутун ҳудуд бўйлаб ўртача қиялик тавсифлари аниқланган ҳамда қийматларини картограмма, қиялик векторлари кўринишида тасвирлаш алгоритмлари яратилган;
тупроқ ишлари мувозанатини ҳисобга олиб, горизонтал ва қия текислик асосида вертикал лойиҳалаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Муҳандислик масалалари учун ер рельефини геометрик моделлаштиришнинг назарий ишланмалари, такомиллаштирилган лойиҳалаш технологиялари ва алгоритмлари – «Геоанализатор 1.0» амалий дастурий мажмуини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўғри бурчакли тўр маълумотлари асосида ҳудуд юзасини комплекс геометрик таҳлил қилувчи рельефни рақамли модели, ясси эгри чизиқнинг ўртача қиялиги ва рельеф текислигини аниқлашнинг графоаналитик усуллари Бухоро вилоят фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари Кенгаши таркибидаги Шофиркон, Ғиждувон, Жондор туманларидаги фермер хўжаликлари далаларида жорий қилинган (Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари томарқа ер эгалари кенгашининг 2021 йил 17 сентябрдаги
№ 01/03-2438-сонли маълумотномаси). Натижада, иқтисодий самарадорлик
72 гектар экин майдонида 9 090 000 сўмни ташкил этган ва 20-22% вақт унимдорлигига, 5-7% лойиҳалаш ишлари харажатлари самарадорлигига эришилган;
рельеф сиртини мураккаблик коэффициентлари, ўртача қияликларини аниқлаш ва қийматларни картограмма, қиялик векторлари кўринишида визуаллаштириш алгоритмлари Бухоро вилояти автомобил йўллари бош ҳудудий бошқармасининг лойиҳа-тадқиқот жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги қошидаги автомобиль йўллари Қўмитасининг 2021 йил 9 сентябрдаги № 03-3537-сонли маълумотномаси). Натижада иқтисодий самарадорлик 900 000 000 сўм бўлиб, муҳандислик-лойиҳалаш ишлари учун кетадиган вақтнинг 10-12% қисқаришига, 1,8-2% харажатлар иқтисод қилинишига эришилди.
тупроқ ишлари мувозанатини ҳисобга олиб, горизонтал ва қия текислик асосида вертикал лойиҳалашнинг такомиллаштирилган технологияси, тўғри бурчакли тўр маълумотлари асосида ясси эгри чизиқнинг ўртача қиялиги ва рельеф текислигини графоаналитик аниқлаш технологияси, «Геоанализатор 1.0» амалий дастурий воситаси техника олий ўқув юртларида «Муҳандислик ва компьютер графикаси» дарслиги сифатида таълим жараёнига тадбиқ этилган (ЎзР Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги ўқув адабиётининг нашр этиш гувохномаси № 302-1161). Натижада кўп ечимли лойиҳаларда мукаммал вариантни танлаш бўйича қарор қабул қилишнинг тартиб-тамойиллари ва илмий асосланиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish