Sayt test rejimida ishlamoqda

Асанов Эльдар Энверовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё туркий-руник битикларининг тили”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1407.
Илмий раҳбар: Раҳмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.91.02.
Расмий оппонентлар: Фазлиддин Шарипов, филология фанлари доктори, доцент; Қурбонниёзов Гулмирза, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё ҳудудидан топилган қадимги турк-рун битикларини тилшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиш орқали уларнинг туркий тиллар тарихи ва ривожланишида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё турк-рун битикларининг географик, маданий ва сиёсий омилларга асосланган янгича таснифи ишлаб чиқилиб, битиклар келиб чиқиш ҳудуди ва маданий хусусиятларига кўра Еттисув, Сирдарё, Сўғд ва Шарқий Қозоғистон (Иртиш) макрогуруҳларига бўлиниши далилланган;
Ўрта Осиё турк-рун битикларини таснифлаш асносида уларнинг рўйхатларига кириб қолган жами 20 та ёдгорлик аслида бошқа алифболарда ёзилгани ёки ёзувга ўхшаш чизиқлардан иборат экани, шунингдек, қалбакилаштирилгани ёки ўрганилмасидан олдин йўқолгани далилланган;
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан топилган жами 13 та битикни қайта ўқиш натижасида бир қатор камёб сўзлар, жумладан, Енисей битикларида 1 мартадан учрайдиган Turan “киши номи” ва alıč “бахт” сўзлари ҳамда турк-рун хати ёдгорликларида учрамайдиган kirpič “ғишт” сўзи аниқланган;
Ўрта Осиё турк-рун битикларида 2 та диалектга хос белгилар намоён бўлиши аниқланиб, бу диалектлардан бири – А диалект Ўрхун битиктошлари тилига, иккинчиси – Б диалект эса Енисей битиктошлари тилига яқинлиги далилланди, улар ўртасидаги фонетик, лексик ва морфологик фарқлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот якунларига кўра олинган натижалар асосида:
Ўрта Осиё турк-рун битикларининг географик, маданий ва сиёсий омилларга асосланган янгича таснифи ҳақидаги қарашлардан 2017-2021 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-029 рақамли “Ўзбек давлатчилиги тарихида сўғд тил ва ёзувининг тутган ўрни (мил.ав. II – милодий ХII асрлар)” номли фундаментал грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 5 апрелдаги 04/1-602-сон маълумотномаси). Натижада сўғдий алифбонинг турк-рун хатига таъсири билан боғлиқ маданий алмашув жараёни Ўрта Осиёнинг шарқий, марказий ва шимолий қисмларида VII-VIII асрларда рўй берганига ойдинлик киритилган;
Ўрта Осиё турк-рун битикларини таснифлаш асносида уларнинг рўйхатларига кириб қолган жами 20 та ёдгорлик аслида бошқа алифболарда ёзилгани ёки ёзувга ўхшаш чизиқлардан иборат экани, шунингдек, қалбакилаштирилгани ёки ўрганилмасидан олдин йўқолгани ҳақидаги хулосалардан ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” (2017-2021) номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 5 апрелдаги 04/1-603-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида ўрганилган ёзма манбалар рўйхатидаги туркий тилда ёзилгани исботланмаган айрим битиклар рўйхатдан олиб ташланишига эришилган;
Ўрта Осиё турк-рун битикларини таснифлаш асносида уларнинг рўйхатларига кириб қолган жами 20 та ёдгорлик аслида бошқа алифболарда ёзилгани ёки ёзувга ўхшаш чизиқлардан иборат экани, шунингдек, қалбакилаштирилгани ёки ўрганилмасидан олдин йўқолгани тўғрисидаги хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Etno” кўрсатувида Ўрта Осиё турк-рун битикларида 2 та диалектга хос белгилар намоён бўлиши, бу диалектлардан бири Ўрхун битиктошлари тилига, иккинчиси эса Енисей битиктошлари тилига яқинлиги борасидаги қарашлар ва назариялар илмий асослаб берилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 6 апрелдаги 02-40-506-сон маълумотномаси). Натижада Ўрта Осиёда илк ўрта асрларда истеъмолда бўлган қадимги туркий тил диалектлари борасидаги маълумотлар илк бор кенг оммага тақдим этилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish