Рузметов Аброрбек Хамиджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гидроксибензой кислотасининг изомерлари ва моноетаноламин асосидаги янги металл комплексларнинг синтези, тузилиши ва биологик хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.4.PhD/K548.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Азизов Олимжон Тохирович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Cо (II), Ni (II) ва Cu (II), Zn нинг о-, м-, п-гидроксибензой кислоталари ва моноетаноламин асосидаги координацион бирикмаларини синтез қилиш, молекуляр ва кристалл тузилишини ҳамда физик-кимёвий ва биологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор о-, м-, п-гидроксибензой кислоталари ҳамда моноетаноламин иштирокида Cо(II), Ni(II) Cu(II) ва Zn билан 10 та комплекс бирикмалари олинди. РТТ ёрдамида уларнинг молекуляр ва кристалл тузилишлари, таркиби, энергиялари аниқланди. Улардан 2 та бирикмаларнинг тузилиш маълумотлари Кембриж кристаллографик тузилишлар маълумотлар базасига жойлаштирилди;
рентген-тузилиш, ИҚ-спектроскопия, дифференциал сканерловчи калориметр текшириш усуллари орқали олинган комплекс бирикмаларнинг тузилиши, таркиби ва хоссалари аниқланиб, улардан [Zn(о-ГБК)2(H2О)2] тетраедрик, [Cu2(о-ГБК)4(ДМФА)2], {[Cu2(о-ГБК)2(п-ГБК)2(H2О)2]EtОH} {[Cu2(о-ГБК)4(H2О)2]}, [Cu(м-ГБК)2]ДМФА [Cu2(о-ГБК)4(H2О)2]ДМФА ва [Cu(п-ГБК)2МЭА]H2О тетрагонал пирамида, [Cо2(МЭА)3)(H2О)3]SО4 ‧ 2H2О, [Ni(H2О)5(п-ГБК)](п-ГБК) ∙ 3H2О ва [Ni(H2О)6](п-ГБК)2 ∙ 2H2О, [Cu(п-ГБК)2(МЭА)2] комплекслари октаедр тузилишли геометрияларга эга бўлиши аниқланди;
илк бор гидроксибензой кислотасининг пара- ва орто-изомери асосида {[Cu2(о-ГБК)2(п-ГБК)2(H2О)2]EtОH}{[Cu2(о-ГБК)4(H2О)2]} таркибли аралаш-лигандли комплекси олинган;
илк бор миснинг п-ГБК ва МЭА билан аралаш лигандли комплекс бирикмаси антимикроб ва пахта ҳосилдорлигини оширувчи таъсирга эга эканлиги аниқланган;
Ўзбекистонда биринчи марта “ин силико” ёндашуви ёрдамида [Cu(п-ГБК)2(МЭА)2] таркибли комплексининг Арабидопсис тҳалиана ўсимлиги ауксин рецептори оқсили АтТИР1 билан боғланиши ўрганилиб, натижалар аноанавий “ин виво” усул билан тасдиқланган;
[Cu(п-ГБК)2(МЭА)2] ҳамда [Ni(H2О)6](п-ГБК)2 ∙ 2H2О комплексларида ўтказилган квант-кимёвий таҳлиллар орқали молекулалараро таъсирлашув биринчи моддада дисперцион кучлар ҳисобига, иккинчи бирикмада эса водород боғлари орқали амалга ошишини, яъни аралаш-лигандли комплекснинг мустаҳкамлиги камроқ, бироқ сувда эрувчанлиги юқорироқ бўлиши мумкинлигини аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
о-, м-, п-гидроксибензой кислоталари ҳамда моноетаноламин иштирокида айрим 3д (биометаллар) билан олинган комплексларни синтези, кристалл тузилиши ва биологик фаоллиги бўйича қилинган тадқиқот натижалари асосида:
[Ni(H2О)6](п-ГБК)2 ∙ 2H2О, [Cu(п-ГБК)2(МЭА)2] ларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (https://www.ccdc.cаm.аc.uk/structures/ CCДC депозит рақами №2150902 №2131925). Натижада, ушбу маълумотлар базасига киритилган синтезланган бирикмалар шу типдаги янги координацион бирикмаларни олишда, мумкин бўлган боғланиш турларини олдиндан аниқлашда ҳамда тузилишини тавсифлашда бошқа тадқиқотчилар томонидан фойдаланиш имкониятини берган;
синтез қилинган координацион бирикмалардан 2017-2020 йилларда ЎзР ФА УНКИ да бажарилган №-ФА-Ф7-012 “Полифункционал таъсирли қатор металларнинг аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада таркибида металл иони сақлаган комплексларни синтез қилиш, уларнинг тузилиш ва хоссаларини аниқлаш ҳамда солиштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2022 йил 23 ноябрдаги 4/1255-2931-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада аралаш лигандли янги биологик фаолликга эга бўлган координацион бирикмалар олишда ва уларнинг биологик хоссаларини тадқиқ қилишда фойдаланиш имконини берган.