Яхяев Мақсуд Мавлановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яйлов чорвачилигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари”, 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1979.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хушматов Норқул Саъдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори; Нарбаев Шарафитдин Кенгешович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).доцент
Етакчи ташкилот номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқcaди яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва тармоқ самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яйловлар унумдорлиги, маҳсулотлар ва хўжалик юритиш субъектлари самарадорлигини оширишни давлат томонидан рағбатлантиришга қаратилган бозор талабларига мос молиявий-иқтисодий механизмлар тавсия этилган;
яйлов чорвачилигини ривожлантириш ва соҳа субъектлари фаолиятини рақамли иқтисодиёт механизмларига мос бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича хизмат турлари кўрсатувчи “Яйлов инфратузилмасини ривожлантириш маркази”ни ташкил этиш, унинг таркибий-бошқарув тузилмаси ва молиялаштириш механизмлари ишлаб чиқилган;
яйлов ерларини иккиламчи ижарага бериш, томонлар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга асос яратувчи ижара шартномаларини тузиш ва электрон тарзда рўйхатга олиш, хўжаликларга ажратилган яйловларнинг ягона базасини яратиш мақсадида тегишли қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда эътиборга олиниши зарур бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилган;
яйловлар деградацияси ва иқлим ўзгаришлари шароитида йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорини инобатга олган ҳолда Қашқадарё вилояти яйлов чорвачилигида гўшт ишлаб чиқариш ҳажмининг 2026 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Яйлов чорвачилигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
яйлов чорвачилигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари ҳамда уни амалга оширишнинг иқтисодий механизмлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 10 декбардаги 3-2/1297-сон маълумотномаси). Натижада чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда хўжа-ликларнинг ўзаро манфаатдорлик асосидаги самарали фаолиятини таъминлаши билан бирга, маҳсулот етиштирувчилар ўртасидаги кооперацион алоқалар ҳамда интеграцияни ривожлантиришга хизмат қилган;
яйлов чорвачилиги субъектларига, қоракўлчилик кластерларига хизмат кўрсатиш, соҳа мутахассислари, чорвадорларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, озуқа базасини ривожлантиришга қаратилган таклиф этилаётган ташкилий тузилма Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 10 декбардаги 3-2/1297-сон маълумотномаси). Мазкур марказ истиқболда яйлов чорвачилигидаги мавжуд ташкилий муаммоларни бартараф этиш орқали ишлаб чиқариш самарадор-лигини 15-20 фоиз оширишга замин яратган;
яйлов ерларини иккиламчи ижарага бериш, ижара шартномаларини рўйхатга олиш, хўжаликларга ажратилган яйловларнинг ягона базасини юритишга оид ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган (Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 майдаги 04/8-09-1252вх-сон маълумот-номаси). Натижада, яйлов чорвачилигини самарали юритишнинг ҳуқуқий асоси такомиллашиб, хўжаликларнинг ягона базасини яратишга, уларнинг фаолият натижаларини қонунийлигини таъминлашга хизмат қилган;
яйловлар деградацияси ҳамда иқлим ўзгаришлари шароитида йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорини инобатга олган ҳолда Қашқадарё вилоятида яйлов чорвачилигида гўшт ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришининг 2026 йилгача бўлган прогнозлари Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 10 декбардаги 3-2/1297-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятида мавжуд чорва моллари бош сони 2026 йилга бориб 7657,05 минг бошни ташкил қилиши ёки 2022 йилга нисбатан 1,17 баробарга ортиши, гўшт ишлаб чиқариш ҳажми эса мос равишда 106,6 фоизга ортиши прогноз қилинган.