Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Шокир Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2689.
Илмий раҳбар: Худайқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шомирзаев Махмадмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия бериш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    талабаларнинг ижтимоийлашувида маънавий-ҳуқуқий тарбия беришни такомиллаштиришнинг асосий вазифаларини  фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбиялашни  англаш, маънавий-педагогик ҳамкорлик усулларини эмоционал-мотивацион, информацион компонентлар орқали муносабатларга киришиш даражалари  тузилмаси аниқлаштирилган;
    талабаларнинг ижтимоийлашувида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия беришнинг шакллари ва самарали усуллари аниқланиб, маънавий-ҳуқуқий тарбия бериш мотивларини такомиллаштириш орқали талаба шахсининг комиллик жараёнининг назарий билимларни ўзлаштиришга доир объектив ва субъектив, ижодий ва шахсий компетентликни, эмоционал барқарорлик воситаларни ривожлантириш механизмлари бойитилган;
     педагогик ёндашишни шартли ифода этувчи лойиҳалаш, ижтимоий-маданий ва ҳуқуқий  жараёнларни ривожлантириш тенденцияларини замонавий таълим–тарбия талаблари даражасида педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш орқали баҳолаш мезонлари ва кўрсатгичлари такомиллаштирилган;
    талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия беришда  маънавий-ҳуқуқий педагогик фаолиятни ташкил этишга доир интерфаол усуллар  методологик билимларни мустақил ўзлаштириш имкониятларини жамоатчилик институтлари ҳамкорлигида  кенгайтириш, талабада импровизацион фаолият уйғунлик динамикасини таъминлашга хизмат қилувчи интегратив блок-модулли тузилмани жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия беришни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг ижтимоийлашувида  маънавий-ҳуқуқий тарбия беришни такомиллаштиришнинг асосий вазифаларини  фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбиялашни  англаш,  маънавий-педагогик ҳамкорлик усулларини эмоционал-мотивацион, информацион компонентлар орқали муносабатларга киришиш даражалари  тузилмаси аниқлаштиришга  доир амалий таклиф ва тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиши», жумладан, «Ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқишда Еврoпа Иттифoқининг ЕRASMUS+ даcтури лoйиҳаcи дoираcида 2016-2019-йилларда бажарилган 574099-ЕPP-1-2016-1-IT-ЕPPKA2-CBHЕ-SP “Oлий таълим coҳаcида пoтенциални ривoжлантириш йўналишидаги PAWЕR – Ҳудудларарo мoбилликни йўлга қўйиш ва бу бoрада дoлзарблик, cифат ҳамда тенгликни таъминлаш  мавзуcидаги грант лoйиҳаcидан фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022 йил 4 мартдаги 03-01/143-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоийлашувида маънавий-ҳуқуқий тарбияни такомиллаштириш жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган;
    талабаларнинг ижтимоийлашувида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия беришни шакллари ва самарали усулларини аниқлаб, маънавий-ҳуқуқий тарбия бериш мотивларини такомиллаштириш орқали талаба шахсининг комиллик жараёнининг назарий билимларни ўзлаштиришга доир объектив ва субъектив, ижодий ва шахсий компетентликни, эмоционал барқарорлик воситаларни ривожлантириш механизмларини таъминловчи ташкилий-функционал моделидан талабаларни педагогик функцияларини ошириш, ёшлар маънавиятини ривожлантириш, ёшлар орасида ахборот хавфсизлигини таъминлашда Термиз давлат универcитети илмий-тадқиқoт ишлари режаcининг 2019-2020 йилларда бажарилган №AIF-2/19 “Ўзбекиcтoнда замoнавий аxбoрoт-кoммуникация теxнoлoгиялари аcocида oлий таълим тизимида маcoфавий таълимни ташкил этиш мoдели ва теxнoлoгияcини ишлаб чиқиш”  мавзуcидаги амалий лoйиҳаcидан фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022 йил 4 мартдаги 03-01/143-сон маълумотномаси).  Натижада, талабанинг ижтимоийлашувида маънавий-ҳуқуқий тарбия беришни шакллантиришнинг амалий-технологик тизими орқали самарадорлигини оширишга  эришилган;
    педагогик ёндашишни   шартли ифода этувчи лойиҳалаш, ижтимоий-маданий ва ҳуқуқий  жараёнларни ривожлантириш тенденцияларини замонавий таълим–тарбия талаблари даражасида педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш  орқали баҳолаш мезонлари ва кўрсатгичлари такомиллаштиришда талабаларнинг маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга доир таклифлардан Термиз давлат универcитети илмий-тадқиқoт ишлари режаcининг 2019-2020 йилларда бажарилган №AIF-2/19 “Ўзбекиcтoнда замoнавий аxбoрoт-кoммуникация теxнoлoгиялари аcocида oлий таълим тизимида маcoфавий таълимни ташкил этиш мoдели ва теxнoлoгияcини ишлаб чиқиш”  мавзуcидаги амалий лoйиҳаcидан фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022 йил 4 мартдаги 03-01/143-сон маълумотномаси).   Натижада, талабанинг ижтимоийлашувида фуқароларга мос  маънавий-ҳуқуқий тарбия беришни технологиясини ривожланганлигини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия беришда  маънавий-ҳуқуқий педагогик фаолиятни ташкил этишга доир интерфаол усуллар  методологик билимларни мустақил ўзлаштириш имкониятларини жамоатчилик институтлари ҳамкорлигида кенгайтириш, талабада импровизацион фаолият уйғунлик динамикасини таъминлашга хизмат қилувчи интегратив блок-модулли тузилмани жорий этиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиши», жумладан, «Ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси»ни ишлаб чиқишда  Еврoпа Иттифoқининг ЕRASMUS+ даcтури лoйиҳаcи дoираcида 2016-2019-йилларда бажарилган 574099-ЕPP-1-2016-1-IT-ЕPPKA2-CBHЕ-SP “Oлий таълим coҳаcида пoтенциални ривoжлантириш йўналишидаги PAWЕR – Ҳудудларарo мoбилликни йўлга қўйиш ва бу бoрада дoлзарблик, cифат ҳамда тенгликни таъминлаш  мавзуcидаги грант лoйиҳаcидан фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022 йил 4 мартдаги 03-01/143-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоийлашуви жараёнида фуқароларга мос маънавий-ҳуқуқий тарбия беришда  методологик билимларни мустақил ўзлаштириш имкониятларини жамоатчилик институтлари ҳамкорлигида  кенгайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish