Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошова Шарифа Паноевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мирзо Абдулазим Сомийнинг “Туҳфайи шоҳий” асари тарихий манба сифатида”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи,  07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021 PhD/Tar1011.
Илмий раҳбар: Бобожонов Бахтиёр Мираимович, тарих фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Миллий археология маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Нигора Азадовна, тарих фанлари доктори; Раҳимов Комилжон Раҳматович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мирзо Абдулазим Сомийнинг “Туҳфайи шоҳий” асарини манбашунослик ва тарихшуносликнинг янги методологиялари ёрдамида очиб бериш орқали Бухоро амирлиги тарихининг мавҳум жиҳатларига ойдинлик киритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Бухоро манғитлари сулоласи тарихини ёритувчи “Туҳфайи шоҳий” асарининг “Дахмаи шоҳон”, “Тарихи салотини манғитийа”, “Туҳфайи хоний”, “Тарихча” ва “Тарихи Салимий” асарлари билан қиёсий, герменевтик ва тарихий таҳлили асосида унинг расмий сарой руҳида ёзилганига қарамай, айрим манғит амирларига нисбатан танқидий баҳо бергани ҳамда Абдумалик тўра, Оллоҳёр девонбеги, Бобон бошчилигидаги халқ озодлик ҳаракатларини холис ёритгани аниқланган; 
“Туҳфайи шоҳий”ни ёзишда муаллиф асосан “Туҳфайи хоний”, “Гулшан ал-мулук”, “Тарихи манзум”, “Футуҳоти амир Маъсум ва амир Ҳайдар”, “Зафарномайи хусравий” каби асарлардан, айрим ҳолларда эса оғзаки маълумотлардан ҳам фойдалангани исботланган;
Мирзо Сомийнинг барча асарларидан келиб чиқиб, унинг вафоти, саройдан четлаштирилиши, исми, тахаллуслари аниқланиб, “Тазкират алфузало” асари унинг қаламига тегишли эмаслиги, “Масобиҳ алфикр фи вужуб ассайр ванназар” асари эса у томонидан ёзилгани исботланган;
“Туҳфайи шоҳий” маълумотлари асосида Чор Россияси томонидан Бухоро амирлигининг истило этилиши арафасида мамлакатдаги мураккаб ички аҳвол – Ҳисорда 1863 йилда амир Музаффар томонидан ўтказилган қирғин, Самарқанд шаҳар аҳолисининг ҳокимдан норозилиги орқасида губернатор номига мактуб ёзиши, Тиллакори мадрасасида халқ билан қўшин орасидаги қонли тўқнашувлар каби омиллар амирликнинг Чор Россияси томонидан босиб олинишини енгиллаштиргани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мирзо Абдулазим Сомийнинг “Туҳфайи шоҳий” асари тарихий манба сифатида” мавзусини ўрганишда эришилган натижалар:
Бухоро манғитлари сулоласи тарихини ёритувчи “Туҳфайи шоҳий” асарининг “Дахмаи шоҳон”, “Тарихи салотини манғитийа”, “Туҳфайи хоний”, “Тарихча” ва “Тарихи Салимий” асарлари билан қиёсий, герменевтик ва тарихий таҳлили асосида унинг расмий сарой руҳида ёзилганига қарамай, айрим манғит амирларига нисбатан танқидий баҳо бергани ҳамда Абдумалик тўра, Оллоҳёр девонбеги, Бобон бошчилигидаги халқ озодлик ҳаракатларини холис ёритгани аниқланганлиги ҳамда “Туҳфайи шоҳий”ни ёзишда муаллиф асосан “Туҳфайи хоний”, “Гулшан ал-мулук”, “Тарихи манзум”, “Футуҳоти амир Маъсум ва амир Ҳайдар”, “Зафарномайи хусравий” каби асарлардан, айрим ҳолларда эса оғзаки маълумотлардан ҳам фойдалангани ҳақидаги маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институтида 2012-2013 йилларда бажарилган ИФА˗2012˗1˗13 рақамли “Ўзбекистон тарихи хрестоматияси (3- ва 4- жилдлар)” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 15 июндаги 3/1255-1381-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг “Маҳаллий манбалар” қисмида Мирзо Сомийнинг “Туҳфайи шоҳий” асари ҳамда Садриддин Айнийнинг “Бухоро инқилобининг тарихи” асарлари ҳақида кенг маълумот берилиши билан бирга, ҳар икки асардан таржималар ҳам берилишига, Мирзо Сомийнинг “Туҳфайи шоҳий” ва “Тарихи салотини манғитийа” номли қўлёзма асарларида келтирилган маълумотларни ўша даврда Бухорода ижод қилган бошқа тарихнавислар асарлари билан герменевтик ва тарихий-қиёсий таҳлил қилиш асосида ўрганиш 1860˗1920 йилларда Бухоро амирлигидаги ижтимоий˗сиёсий ва маданий ҳаёт тарихини кенг қамровли ва холис ёритишга хизмат қилган.
Мирзо Сомийнинг барча асарларидан келиб чиқиб, унинг вафоти, саройдан четлаштирилиши, исми, тахаллуслари аниқланиб, “Тазкират алфузало” асари унинг қаламига тегишли эмаслиги, “Масобиҳ алфикр фи вужуб ассайр ванназар” асари эса у томонидан ёзилгани ҳамда “Туҳфайи шоҳий” маълумотлари асосида Чор Россияси томонидан Бухоро амирлигининг истило этилиши арафасида мамлакатдаги мураккаб ички аҳвол – Ҳисорда 1863 йилда амир Музаффар томонидан ўтказилган қирғин, Самарқанд шаҳар аҳолисининг ҳокимдан норозилиги орқасида губернатор номига мактуб ёзиши, Тиллакори мадрасасида халқ билан қўшин орасидаги қонли тўқнашувлар каби омиллар амирликнинг Чор Россияси томонидан босиб олинишини енгиллаштиргани исботланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналидаги чиқишларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 12 декабрдаги 02-40-1841-сон маълумотномаси). Бу кўрсатувлар Бухоро амирлигида ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар, давлатчилик анъаналари, уларнинг ўзаро таъсири тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish