Sayt test rejimida ishlamoqda

Розаков Абдурасил Абдарахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Уильям Жеферсон Клинтон маъмуриятининг ижтимоий-иқтисодий сиёсати (1992-2000 й.й.)”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.1PhD/Tar45.
Илмий раҳбар: Ғуломов Ғофурович Хондамирмирзо, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Расмий оппонентлар: Нуриддинов Эркин Зухриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Мирзохид Акрамович Рахимов, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади АҚШда ички сиёсатининг ривожланиш тенденциялари ва У.Ж.Клинтон президентлик давридаги ижтимоий-иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
У.Ж.Клинтон сайлов олди дастурида “ёддан чиққан ўрта табақа”ни қайта уйғотиш фикрига асосланиб, бу табақа учун тиббиёт ва солиқ соҳасидаги айтган таклифлари ҳамда иқтисодиёт соҳасида тадбиркорликни прогрессив томонга ривожлантириб, мудофаа соҳасига қаратилган молиялаштиришни қисқартириш йўлидаги стратегик режалари сайловда ғолиб чиқишига замин яратганлиги исботланган;
У.Ж.Клинтон маъмуриятининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланган ўрта қатламга қаратилган америкача ижтимоий таъминлаш тизими ва кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасини ислоҳ қилиши оқибатида мамлакатда иқтисодий юксалиш таъминланиб, натижада ХХ асрнинг охирида давлат тарихидаги энг узоқ иқтисодий ўсиш бўлганлиги далилланган;
 мамлакатда республикачилар билан келишув йўлини излаш учун “янги демократлар” давлат бюджетини ўзгартиришда “учинчи йўл” стратегияси томон бориб, мухолифат талабларини қисман бажариши натижасида мамлакатда бюджет муаммоси давлат бошқарувининг икки тармоғининг (Конгресс ва президент) яқинлашишига имкон берганлиги исботланган;
 У.Клинтоннинг соғлиқни сақлаш тизими ислоҳоти, ишсизлик, ҳар бир америкаликни олий маълумот олиш имконияти билан таъминлаш каби дастурлари унинг ижтимоий соҳадаги ислоҳотларининг ўзаги сифатида намоён бўлиб, федерал ҳукумат қўшимча молиялаштириш имкониятига эга бўлиши баробарида федерал штатлар маъмуриятлари  ижтимой ислоҳатларни амалга оширишга ва уларни фаоллашувига олиб келганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Уильям Жеферсон Клинтон маъмуриятининг ижтимоий-иқтисодий сиёсати тарихини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
У.Ж.Клинтон сайлов олди дастурида “ёддан чиққан ўрта табақа”нинг қайта уйғотиш фикрига асосланиб, бу табақа учун тиббиёт ва солиқ соҳасидаги таклифлари ҳамда иқтисодиёт соҳасида тадбиркорликни прогрессив томонга ривожлантириб, мудофаа соҳасига қаратилган молиялаштиришни қисқартириш йўлидаги стратегик режалари сайловда ғолиб чиқишига замин яратганлигига оид натижалардан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун мўлжалланган “Жаҳон тарихи” (1991-2018 йиллар) дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг 2019 йил 20 мартдаги МХ-01/07-77-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий-гуманитар фанларни такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;
У.Ж.Клинтон маъмуриятининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида ўрта қатламга қаратилган америкача ижтимоий таъминлаш тизимини ислоҳ қилиши оқибатида мамлакатда иқтисодий юксалиш таъминланиб, натижада ХХ асрнинг охирида давлат тарихидаги энг узоқ иқтисодий ўсиш бўлганлигига оид натижалардан 51200300 Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича) йўналиши талабалри учун тайёрланган Жаҳон тарихи (Энг янги давр)” дарслигининг “Энг янги даврда АҚШ” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 89-03-1163-сон маълумотномаси). Натижада “Жаҳон тарихи (Энг янги давр)” фанининг тегишли мавзусининг мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish