Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳрамонова Хумора Қаҳрамоновнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда имитацион моделлар асосида информацион компетентликни такомиллаштириш методикаси” (Техник тизимларда ахборот технологиялари фани мисолида)", 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2857.
Илмий раҳбар: Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Узаков Заир, физика-математика фанлари номзоди, доцент; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника ихтисослиги талабаларида имитацион моделлар асосида информацион компетентликни такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника ихтисослиги талабаларида АКТ компетентлиги компонентлари (АКТ ёрдамида ахборотларни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, сақдаш, фойдаланиш)ни ривожлантириш жараёнини имитацион ахборот моделлаштиришнинг мувофиқлик, узлуксизлик, узвийлик, тизимлилик, хавфсизлик, назария ва амалиётнинг бирлиги каби тамойиллари аниқлаштирилган;
талабаларнинг    информацион-аналитик    компетенцияларини такомиллаштириш методикаси информацион-аналитик имитацион моделлар билан ишлаш ва касбий-рефлексив имитацион моделлар билан ишлаш йуналишларида C++ дастурлаш, T-flex, MathCad, Matlab каби дастурий воситалардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларга йуналтирилган ривожлантирувчи таълимнинг ахборот-касбий тайёргарлик жараёни “Рангли ахборотлар”, “Электрон каталог”, “Қироллик квадрати”, “Кластер”, “Нима учун?” ва “Кандай?” иерархик диаграммаси, “Венн диаграммаси” каби методлардан фойдаланган ҳолда моделлаштирилган;
талабаларнинг касбий-рефлексив тайёргарлик методикаси индивидуал, мустақил ва амалий ўқув жараёнлари учун рақамли дидактик материаллар, методик тавсиялар, рефлексив ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда имитацион моделлар асосида информацион компетентликни такомиллаштириш методикаси юзасидан ишлаб чикилган илмий-методик тавсиялар асосида:
техника ихтисослиги талабаларига информацион компетентликни такомилларштириш жараёнида касбий компетенцияларни шакллантириш жараёнини методик таъминоти тузилиши ва хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигини акс эттиришга қаратилган ахборот моделига оид тавсиялари “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-107-сон гувоҳномаси). Натижада бўлажак техника соҳаси мутахассисларида соҳанинг специфик хусусиятларини инобатга олган ҳолда информатика машғулотларини ташкил этиш имконини берган;
касбий-рефлексив имитациялар асосида бўлажак муҳандисларда ахборот технологияларидан фойдаланишга доир компетентликни ривожлантириш методикаси такомиллаштирилишига доир хулосаларидан И-ХТ-0-19929 рақамли “Таълим Қopaқaлпoқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги лойихада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 07 январдаги 01-сон маълумотномаси). Натижада имитацион моделларнинг қўлланилувчанлиги ва касбий компетенцияларнинг шаклланганлик даражаларини ошириш имконини берган;
информатика дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланишга ўргатиш мақсадида имитацион моделлаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари, тамойиллари, методик хусусиятлари очиб берилишига доир хулосаларидан ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар акаемияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 07 январдаги 8/1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг педагогик фаолиятлари тегишли методик тавсиялар билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish