Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаева Шаҳло Абдуллаевнанинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон тиббиётини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни (1991-2021 йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar 877. 
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05. 
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Джураева Нилуфар Далибаевна, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тиббиёт институтлари фаолият кўрсатган Тошкент, Самарқанд, Андижон шаҳарлар даволаш муассасаларида аёл шифокорлар улушининг юқорилиги, Қарши Термиз, Гулистон, Жиззах тиббиёт кадрлари сафида хотин-қизларнинг озчиллиги ўз ўрнида бу ҳудудларда оналар, болалар касалликлари ва ўлими кўрсаткичининг йилдан-йилга ўсиб боришига таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Ўзбекистонда тиббий кадрлар масаласида гендер тенглик бўйича олиб борилган сиёсат туфайли мамлакатимиз Марказий Осиё давлатлари рейтингида олдинги ўринлардан бирини эгаллаганлиги, ЖССТнинг минтақа доирасидаги фаолиятида ўзбекистонлик аёлларнинг етакчилиги ва бу борадаги тажрибанинг бошқа давлатлардаги тарғиботи очиб берилган;
1991-2016 йиллари Ўзбекистонда тиббиётнинг педиатрия, акушер-гинекология, неврология, гигиена йўналишлари бўйича хотин-қизлар томонидан шакллантирилган илмий мактаблар фаолиятини кенгайтиришдаги муаммолар (дастлаб тиббиёт йўналиши илмий муассасаларнинг моддий-техника базасининг ночорлиги, олима аёлларнинг етарли даражада рағбатлантирилмаганлиги, улар учун ажратилган докторантура ўринларининг камлиги) аниқланган; 
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларда хотин-қизлар салмоғининг ўсиб бориш динамикаси Ўзбекистон даволаш муассасалари мисолида шакллантирилиб, натижада болалар ўртасида ичбуруғ, вирусли гепатит, қизамиқ касалликлари кўрсаткичларининг пасайишига эришилганлиги, хотин-қизларнинг тиббиёт йўналиши илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси охирги йилларда бир неча баробарга ўсганлиги, бу аввало давлат томонидан илмий кадрлар тайёрлаш ва олималарни қўллаб-қувватлаш тадбирларининг кучайтирилиши билан боғлиқ бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тиббиётини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрнига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан: 
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида гендер тенглик бўйича олиб борилган оқилона давлат сиёсати туфайли Марказий Осиё давлатлари рейтингида Республиканинг олдинги ўринлардан бирини эгаллаганлиги, ЖССТнинг минтақа доирасидаги фаолиятида ўзбекистонлик аёлларнинг  етакчилиги ва  бу борадаги тажрибанинг бошқа давлатлардаги тарғиботи каби якуний хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 9 апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-48-534-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда хотин-қизларнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
тиббиёт институтлари фаолият кўрсатган Тошкент, Самарқанд, Андижон шаҳарлар даволаш муассасаларида аёл шифокорлар улушининг юқорилиги, аксинча Қарши Термиз, Гулистон, Жиззах тиббиёт кадрлари сафида хотин-қизлар озчиллиги ўз ўрнида бу ҳудудларда оналар ва болалар касалликлари ва ўлими кўрсаткичининг йилдан-йилга ўсиб боришига салбий таъсир кўрсатиши тиббиётнинг педиатрия, акушер-гинекология, неврология, гигиена йўналишлари бўйича хотин-қизлар томонидан шакллантирилган илмий мактаблар фаолияти каби илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти хотин-қизлар кенгашининг 2020-2021, 2021-2022 ўқув йиллар тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ва ҳамда билим юртининг маданият марказида 2022 йил 14 февралда ўтказилган “Ҳарбий тиббиётда аёлларнинг ўрни”, 2022 йил 26 мартда ўтказилган “Хотин-қизлар ва тиббиёт” мавзусидаги давра суҳбати ва тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги 10/1446-сон маълумотномаси). Бу эса ЎзР Олий ҳарбий авиация билим юрти хотин-қизлари кенгаши режасига аҳоли соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид тадбирларни киритиш ҳамда ҳарбий тиббиётни ривожлантиришда хотин-қиз тиббиёт ходимларининг ўрнини асослаб беришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish