Sayt test rejimida ishlamoqda

Махматқулов Жасур Исроил ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва халқаро наркобизнесга қарши кураш тарихи (1991-2021 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar1032.
Илмий раҳбар: Ражабов Қахрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Қодиров Қувончбек Бекмуродович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мустақиллик йилларида гиёҳвандлик ва халқаро наркобизнесга қарши кураш тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда  гиёҳвандликка қарши курашнинг илк босқичи (1991-1999 йиллар) ва  соҳа ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши (2000-2016 йиллар),  халқаро наркобизнесга қарши кураш бўйича оқилона давлат сиёсатининг йўлга қўйилиши,  ёшлар ўртасида ушбу йўналишдаги жиноятларга қарши кураш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтирилиши (2017-2021 йиллар) каби  босқичларда шаклланганлиги асосланган;
гиёҳванд моддалар савдоси ва жиноятларига қарши кураш муаммолари (гиёҳвандликка қарши кураш бўйича давлат сиёсати ишлаб чиқилган бўлсада, жойларда унинг ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлари етарли даражада олиб борилмаганлиги, таълим муассасалари маънавий-маърифий тадбирлар режасида бу соҳага қисман эътибор берилганлиги) ва гиёҳвандлик касаллиги билан боғлиқ статистик рақамларнинг ўсиб боришига таъсир этган сабаблар (гиёҳвандликка чалинганларни даволаш билан боғлиқ камчилликлар, даволаш ўринлари ва  нарколог шифокорларнинг етишмаслиги) вилоятлар мисолида аниқланган;
охирги беш йилда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар динамикаси Марказий Осиё давлатлари мисолида шакллантирилиб, республикада бу борадаги жиноятларнинг камайишига Республика наркотикларни назорат қилиш давлат комиссияси ва миллий ахборот-таҳлил марказининг ташкил этилиши ва уларнинг халқаро дастурларда фаол иштироки, Миллий хавфсизлик концепциясида гиёҳвандликка қарши курашга жиддий эътибор қаратилиши, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги яқин ҳамкорлиги, нуфузли халқаро ташкилотлар ташаббуси билан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича хорижий мамлакатларда малака ошириши каби омиллар таъсир қилганлиги далилланган;
ғарб давлатларига гиёҳванд моддаларни олиб ўтишда ғарбий, шарқий ва жанубий йўналишларнинг мавжуд бўлганлиги, “жанубий” йўналиш бўйича гиёҳванд моддаларини олиб ўтилишига қарши курашда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон муҳим роль ўйнаганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва халқаро наркобизнесга қарши кураш иши тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан: 
Ўзбекистонда  гиёҳвандликка қарши курашнинг илк босқичи (1991-1999 йиллар) ва  соҳа ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши (2000-2016 йиллар),  халқаро наркобизнесга қарши кураш бўйича оқилона давлат сиёсатининг йўлга қўйилиши,  ёшлар ўртасида ушбу йўналишдаги жиноятларга қарши кураш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтирилиши (2017-2021 йиллар) каби  босқичларда шаклланганлиги  каби хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2022 йил 23 июндаги 06-28-983-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида гиёҳвандлик ва унинг аянчли оқибатлари, халқаро наркобизнес бўйича асосий тушунчалар хусусида тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилган;
кейинги беш йилда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар динамикаси Марказий Осиё давлатлари мисолида шакллантирилиб, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги яқин ҳамкорлиги, нуфузли халқаро ташкилотлар ташаббуси билан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича хорижий мамлакатларда малака ошириш ва ўқув курсларида ўқиши, Ўзбекистон бу борада жаҳон мамлакатлари рейтингида салмоқли ўринлардан бирини эгаллаши каби илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар органлари тарихи музейининг “Ички ишлар органлари мустақиллик йилларида” номли 3-бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги 2/2493-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшлар онгида Ўзбекистон ички ишлар идораларининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича фаолиятини, соҳадаги ислоҳотлар моҳиятини, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бу иллатга қарши курашнинг аҳамиятини асослаб бериш имконини берган;
гиёҳванд моддалар савдоси ва жиноятларига қарши кураш муаммолари (гиёҳвандликка қарши кураш бўйича давлат сиёсати ишлаб чиқилган бўлсада, жойларда унинг ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлари етарли даражада олиб борилмаганлиги, таълим муассасалари маънавий-маърифий тадбирлар режасида бу соҳага қисман эътибор берилганлиги) ва гиёҳвандлик касаллиги билан боғлиқ статистик рақамларнинг ўсиб боришига таъсир этган сабаблар (гиёҳвандликка чалинганларни даволаш билан боғлиқ камчилликлар, даволаш ўринлари ва  нарколог шифокорларнинг етишмаслиги) вилоятлар мисолида аниқланган тўғрисидаги ҳамда ғарб давлатларига гиёҳванд моддаларни олиб ўтишда ғарбий, шарқий ва жанубий йўналишларнинг мавжуд бўлганлиги, “жанубий” йўналиш бўйича гиёҳванд моддаларини олиб ўтилишига қарши курашда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон муҳим роль ўйнаганлиги тўғрисидаги таклифлар Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлимида бажарилган И-56-10/37-рақамли “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” шиори остида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлимининг 2022 йил 16 июндаги 26-сон маълумотномаси). Бу эса талаба ёшлар онгига давлатнинг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича сиёсатининг моҳиятини сингдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish