Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахаров Эркинжон Махмуджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини механокимёвий ва термик фаоллаштириш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3203.
Илмий раҳбар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Турдиалиев Умид Мухторалиевич, техника фанлари доктори; Нурмуродов Тўлқин Исомуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳадислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Қизилқум фосфоритларини кислотасиз механокимёвий ва кислота-термик қайта ишлаш орқали мураккаб ва аралаш фосфорли ҳамда термофосфатли ўғитларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хилдаги МҚ фосфоритлари фосфат минералининг 2% ли лимон кислотаси ва 0,2 М ли трилон Б эритмасида эрувчанлик қобилиятининг аралаштириш циклига боғлиқ хусусиятлари аниқланган; 
мураккаб NP ва NPK-ўғит таркиблари ўзгаришларининг фосфорит : аммоний тузи ва фосфорит: аммоний тузи : калий хлорид масса оғирлик нисбатларига нисбатан боғлиқлиги аниқланган; 
ўғитли ва озуқавий термофосфатни фосфорит : ЭФК оғирлик нисбатига ҳамда ҳарорат ва куйдириш вақти каби технологик омиллар таъсирига боғлиқ олиш шароитлари аниқланган;
"парчаланиш – қуритиш – куйдириш" тизимини ўз ичига турли мақсадлардаги термофосфатларни олишнинг соддалаштирилган технологик схема яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
МҚ паст навли фосфоритлари асосида ўғитли ва озуқавий термофосфатларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қизилқум кони фосфорит унини кислота-термик қайта ишлаш асосида ўғитли термофосфат ишлаб чиқариш технологияси "Электрокимёзавод" АЖ-ҚКнинг “2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган ("Электрокимёзавод" АЖ-ҚКнинг 2022 йил 2 июндаги 215-сон маълумотномаси). Натижада, 3-4 йилда бир марта деҳқончилик учун қўлланиладиган иқтисодий самарадор бирламчи фосфорли ўғит олиш имконини беради;
Қизилқум кони фосфорит унини кислота-термик қайта ишлаш орқали озуқавий термофосфат олиш технологияси "Электрокимёзавод" АЖ-ҚКнинг “2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган ("Электрокимёзавод" АЖ-ҚКнинг 2022 йил 2 июндаги 215-сон маълумотномаси). Натижада, озуқавий термик фосфатлардан чорвачиликда қорамол, парранда ва балиқнинг сифатини ошириш ва репродуктив кўпайишини яхшилаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish