Пак Валерий Викторовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Соя ловиясидан ажратилган табиий пептидлар асосида HMG-CoA редуктаза учун рақобатбардош ингибиторлар дизайни», 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/К114.
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти, Korea Food Research Institute.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Ю Валентина Константиновна, кимё фанлари доктори, профессор; Азимова Шахноз Садиковна, биология фанлари доктори, профессор; Зиёвитдинов Жамолитдин Фазлитдинович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соядан холистерин миқдорини камайтирувчи таъсирга эга бўлган биологик фаол пептидларни аниқлаш ва HMG-CoA редуктазани ингибирловчи юқори фаолликдаги янги пептидларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соядан гиперхолистеринемик хоссали биологик фаол пептидлар ажратиб олинган ва идентификация қилинган;
соядан ажратиб олинган пептидларнинг HMG-CoA редуктазани рақобатбардош ингибирлаши исботланган;
ферментларнинг фаол сайтида пептидларнинг боғланиш механизми ва унинг натижасида юзага келадиган структуранинг пептид-оқсил комплексига ўзгаришлари тадқиқ этилган;
қисқа занжирли пептидлар дизайнидаги ёндашувлар ишлаб чиқилган ва берилган афзал конформациядаги аминокислоталар кетма-кетлигини моделлаштириш имконияти тақдим этилган;
берилган хусусиятли пептидни моделлаштиришда ишлаб чиқилган ёндашувни ферментнинг фаол сайти билан таъсирлашганда аминокислота қолдиқлари ён занжирларининг функционаллигини тадқиқ этишда қўллаш имконияти кўрсатиб берилган;
пептид молекулаларининг биологик фаол статин структурасига ўхшашлигини баҳолаш асосида дизайн усули ишлаб чиқилган. Дизайн натижасида 4та янги пептид синтез қилинган;
пептид структураси табиатини таҳлил қилиш пептидлар кетма-кетлигини фрагментациялашга асосланган дизайн усули учун ишлаб чиқилган. Конформацион таҳлил ва пептид фрагментлари асосида МД тадқиқотида ҳалқали модел табиати бўйича олинган натижалар пептид тузилишини унинг структуравий имтиёзлари нуқтаи назаридан тасвирлаш имкониятини тасдиқлаган. Ишлаб чиқилган усул берилган тузилишдаги пептидни дизайн қилиш ва ён занжирлар функциясини ўрганиш имконини беради.
барча пептидлар орасида SFGYVAE энг юқори HMGRни ингибирлаш қобилиятини кўрсатиши аниқланган. Кинетик тадқиқотлар ушбу пептид HMG-CoA редуктазанинг рақобатбардош ингибитори бўлишини кўрсатган, унинг мувозанат константаси (Ki) 12 ± 0.4 нМга тенг. Бу эса ингибитор фаоллиги соядан дастлаб ажратилган пептидга нисбатан 14500 маротаба юқорилигини кўрсатган;
IAVP пептидини қўллаб фермент ингибирланишида синергизм аниқланган ҳамда мос равишда NADPH ва HMG-CoA мимикалари бўлган турли тетрапептидлар дизайн қилинди. Бу эса HMGR ингибирланишида қисқароқ пептидларни қўллайдиган бошқа усулни келтириб чиқарган;
50 дан ортиқ янги холистеринемик хоссаларга эга бўлган пептидлар дизайн, синтез ва тест қилинган, соя ловиясидан ажратилган пептидга нисбатан ингибитор фаоллиги 12-14500 карра юқори бўлган дизайн қилинган пептидлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Холистерин миқдорини камайтирувчи хусусиятга эга табиий пептидларни тадқиқ этиш ва HMG-CoA редуктазани ингибирловчи рақобатбардош пептидлар дизайни бўйича олинган натижалар асосида:
пептидлар биологик фаоллигини оширишга қаратилган дизайн усуллари ва амалий ишланмалар учун Корея Республикасининг 4та патенти олинган:
KR100847750B1 (2008) – дастлаб соядан ажратилган пептидга нисбатан 12 карра юқори ингибитор фаоллигига эга пептид дизайни усулини ишлаб чиқилган. Натижада, ингибитор фаолликка эга бўлган пептидлар дизайни усули ишлаб чиқиш имкониятини берган;
KR100900044B1 (2009) - дастлаб соядан ажратилган пептидга нисбатан 28 карра юқори ингибитор фаоллигига эга пептид дизайни усулини ишлаб чиқилган. Натижада, юқори ингибитор фаолликка эга бўлган пептидлар дизайни усуллари ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
KR101300217B1 (2013) - дастлаб соядан ажратилган пептидга нисбатан 1200 карра юқори ингибитор фаоллигига эга пептид дизайни усулини ишлаб чиқилган;
KR101428549B1 (2014) - дастлаб соядан ажратилган пептидга нисбатан 14500 карра юқори ингибитор фаоллигига эга пептид дизайни усулини ишлаб чиқилган. Натижада, юқори ингибитор фаолликка эга бўлган пептидлар дизайни усуллари ишлаб чиқиш имкониятини берган;
тадқиқот натижаларидан 120дан ортиқ импакт факторига эга бўлган халқаро журналларда (IF > 2) фойдаланилган: IF 15-16 (1), IF 11-12 (1), IF 9-10 (2), IF 8-9 (2), IF 7-8 (8), IF 6-7 (12), IF 5-6 (14), IF 4-5 (31), IF 3-4 (32), IF 2-3 (31) ва б. Ушбу тадқиқот натижаларига 350 (h – 12 (ReseachGate)) мартадан кўпроқ ҳаволалар келтирилган бўлиб, улар орасида "Биологик фаол пептидлар" 1-нашр, Elsevier (2021) китобидаги бўлим ҳам бор, Бутун дунёда қўллаш учун патент WO2017009491A1 "Глюкоза транспортида қўллаш учун пептидлар" (2017) ва б. Ҳаволаларнинг йиллар бўйича тақсимоти таҳлили (2022 – 42, 2021 - 60, 2020 - 22, 2019 - 28, 2018 - 21, 2017 - 15, 2016 - 16, 2015 – 39 ва ҳ.к.) фаол пептидлар ва уларнинг озиқ-овқат, CVD касалликларига чалинишни камайтириш, диабет ва остеопороз каби касалликлар олдини олишда қўлланиладиган бошқа фаолликларни аниқлаш соҳаларида илмий қизиқиш уйғотаётганлигини кўрсатади. 2021-2022 йилги ҳаволалар орасида: Comprehensive Reviews in Food Science and Food Safety (IF 15.789, IFT), Food Chemistry (IF 9.231, Elsevier), Food Research International (IF 7.425, Elsevier), Clinical Nutrition (IF 6.77, Elsevier), International Journal of Molecular Sciences (IF 6.208, MDPI), Food & Function (IF 5.396, Royal Society of Chemistry), FASEB Journal (IF 4.966, Wiley) ва б. нашрлар бор;
ажратилган ва дизайн қилинган пептидлар HMG-CoA редуктазанинг истиқболли ингибиторлари сифатида электрон маълумотлар базасига киритилган бўлиб, 23та пептид BIOPEP (http://www.uwm.edu.pl) ва 32та пептидни BRENDA (Enzyme Database) (www.brenda-enzymes.org) ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар табиий манбалардан янги пептидларни излашда ва уларнинг биологик фаоллигини оширишга қаратилган пептид кетма-кетлигини модификация қилишда қўллаш имконини берган.