Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолов Фарход Норкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлар жадаллигини баҳолаш (АБМК тўғонсиз сув олиш мисолида)”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т2157
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Эрназар Жумаевич Махмудов, техника фанлари доктори, профессор Ахмедходжаева Ифода Ахмаджоновна
Етакчи ташкилот - “Ўзбекистон миллий университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлари жадаллигини бахолаш орқали насос станцияларига сув олиш самарадорлигини оширишнинг гидравлик усулларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғонсиз сув олиш ҳудудида оқимнинг асосий гидродинамик параметрларини баҳолаш усуллари сув олиш ҳудудида оқим бўлиниши ҳамда кам сувли даврда оқимнинг ҳаракати инобатга олиб ишлаб чиқилган;
тўғонсиз сув олиш ҳудудида сув оқимининг ҳаракатини ифодаловчи Сен-Венан тенгламаси асосида сув оқимини ҳаракатини ифодаловчи икки ўлчамли математик модел такомиллаштирилган;
лойқали оқим параметрларини аниқлаш имконини берадиган ўзандаги  деформацияни ҳисоблаш усули оқимнинг гидравлик параметрларини ўзгаришини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
сув олиш каналига оқимни йўналтирувчи пионер хандақни конструктив элементларини каналга чўкиндилар киришини инобатга олиб гидравлик схемалари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнлари жадаллигини баҳолаш ва иншоотнинг эксплуатацион шароитини яхшилашда гидравлик усулларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
тўғонсиз сув олиш ҳудудида сув оқимининг ҳаракатини ифодаловчи икки ўлчамли такомиллаштирилган математик модели Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 11-майдаги МҚ42401504-сонли маълумотномаси). Натижада сув оқими ва ўзан туби оқизиқлари орасидаги боғланиш қонуниятлари ва тўғонсиз сув олиш иншооти соҳасида ўзандаги жараёнлар характерини аниқлаш имкони яратилган.
сув олиш каналига оқимни йўналтирувчи пионер хандақнинг конструктив элементлари каналга  чўкиндиларнинг киришини инобатга олган гидравлик схемалари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 11-майдаги МҚ42401504-сонли маълумотномаси). Натижада тўғонсиз сув олишда ўзан жараёнларининг олди олинган ва оқимни сув олиш каналига йўналтириш орқали эксплутацион самарадорликни 12 %га яхшилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish