Sayt test rejimida ishlamoqda

Насруллоев Ҳаётжон Хабибуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”, 08.00.14–“Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1310.
Илмий раҳбар: Мирзоҳид Комилов Мирсобитович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисод фанлар номзоди, доцент; Кенжабоев Омон Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-Молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларини жорий этиш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйичa тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш марказлашган тизимини жорий этиш орқали виртуал кассалар ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини қайта ишлаш ва улар асосида солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш жараёнини рақамлаштириш асосланган; 
бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номларидан фойдаланиш ҳамда товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғлаш орқали солиқ тўловчилар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш таклифи асосланган;
давлат улушидаги ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар муассислигида тузилган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш орқали дивидендлар ва соф фойдадан ажратмаларни ҳисоблаш ва ундириш юзасидан ўзаро ахборот алмашиш тизимини жорий қилиш асосланган; 
масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича транзакцияларнинг электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларига интеграциялашган ва автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талабини ўрнатиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ маъмурчилигига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали солиқ базасини кенгайтириш истиқболлари бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр aсoсидa:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш марказлашган тизимини жорий этиш орқали виртуал кассалар ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини қайта ишлаш ва улар асосида солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш жараёнини рақамлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 4 январдаги 08-00095-сон мaълумoтнoмaси). Таклифлар натижасида 2019-2020 йилларда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш ҳамда онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш каби марказлашган тизимлар кенг жорий этилган; 
бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номларидан фойдаланиш ҳамда товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғлаш орқали солиқ тўловчилар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 7 февралдаги 18/1-09321-сон мaълумoтнoмaси). Натижада ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтган шартномалар асосида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда рақамлаштирилган тарзда акс эттириш ҳамда товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида расмийлаштириш тажриба тариқасида жорий этилган;
давлат улушидаги ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар муассислигида тузилган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш орқали дивидендлар ва соф фойдадан ажратмаларни ҳисоблаш ва ундириш юзасидан ўзаро ахборот алмашиш тизимини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон “Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 январдаги 18/1-05642-сон мaълумoтнoмaси). Таклиф натижасида 2022 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, акциз солиғи ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисоботларни Давлат солиқ қўмитасида мавжуд ахборотлар асосида автоматик равишда шакллантириш механизми йўлга қўйилган;
масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича транзакцияларнинг электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларига интеграциялашган ва автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талабини ўрнатиш таклифи Ўзбекистон Республикси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон “Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 январдаги 18/1-05642-сон мaълумoтнoмaси). Натижада 2022 йил 1 февралдан бошлаб тўлов ташкилоти, тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали), яъни 12 та электрон тижорат платформалари «Маркетплейс»лар Фискал маълумотлар оператори тизимига интеграция қилиниб, масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича транзакцияларнинг электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларида шаклланувчи фискал белгилар акс этиш механизми жорий қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish